Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

 

«ҳақ олишингизга энг лойиқ (ҳақли) нарса, Оллоҳнинг китобидир», деганларини ривоят қилган. Ривоят қилинишича, Расулуллоҳ с.а.в. бир аёлни бир эркакка Қуръонни ўргатиш эвазига никоҳлаб қўйганлар. Буни Бухорий Саҳл ибн Саъд Саидийдан ривоят қилган. Саҳобалар таълим бергани учун байтулмолдан маош олиш мумкинлигига ижмо қилганлар, демак, таълим бергани учун ҳақ олиш мумкин. Ибн Абу Шайба орқали Садқа Дамашқийдан Вазийя ибн Ато: Мадинада учта муаллим бўлиб, гўдакларни ўқитишар, Умар ибн Хаттоб ҳар ойда ўн беш динордан уларга маош бериб турарди,деганини ривоят қилган. Буларнинг ҳаммаси таълим бериб ҳақ олиш жоизлигига далолат қилади. Аммо бу тўғрида наҳий қилиб келган ҳадисларга келсак, бу ҳадисларнинг ҳаммаси Қуръонни таълим беришга ёллашдан қайтариш тўғрисида эмас, балки уни таълим беришга ҳақ олишдан қайтариш тўғрисида келган. Шунинг учун бу ҳадисларнинг ҳаммаси Қуръон ўрганиш учун муаллим ёллаш ҳаромлигига эмас, балки уни таълим берганлиги учун ҳақ олишнинг макруҳлигига далолат қилади. Ҳақ олишнинг макруҳлиги эса ёллашнинг жоизлигини бекор қилмайди. Демак, Қуръонни таълим берганлиги учун ҳақ олиш макруҳ бўлиб, шу билан бирга таълим учун муаллим ёллаш жоиздир.


Табиб (врач) ёллашга келсак, у ҳам жоиз. Чунки у ёлловчи тўла олиши мумкин бўлган манфаатдир. Лекин тузалиб кетишни шарт қилиб ёллаш жоиз бўлмайди. Чунки бундай ёллаш номаълум нарсага ёллашдир. Кўриб, текшириб қўйиш учун табиб ёллаш жоиздир. Чунки унда маълум манфаат бор. Маълум кунларда хизмат қилиши учун ҳам табиб ёллаш жоиз. Чунки у аниқ белгиланган ишдир. Парваришлаб, даволаши учун табиб ёллаш жоиз. Чунки унинг парваришлаши аниқ, маълум нарса бўлиб, бунда ҳеч қандай номаълумлик қолмайди. Ҳатто табиб касаллик турини билмаса ҳам жоиздир. Чунки у ёлловчининг касал эканлигини билса, шунинг ўзи кифоядир. Табобат ёлловчи тўла олиши мумкин бўлган манфаат бўлгани учун ҳам табиб жоиз бўлди. Демак, унга ҳақ олиш ҳам жоиздир. Унинг жоизлигига яна бир далил Пайғамбар с.а.в.дан ривоят қилинган, табобатга ёллаш жоизлигига далолат қилувчи ушбу ҳадисдир. Бухорий Анасдан шундай деганлигини ривоят қилди:

 

88-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134