Ибодат ва умумий манфаатларга ёллашЁллаш (ижара)га «бир нарса эвазига манфаат олиш тўғрисида тузилган битим», деб таъриф берилди ва бу манфаатнинг ёлловчи тўлиқ фойда олиши мумкин бўлган нарсадан бўлиши шарт қилинди. Бу таъриф ва шарт ҳодисаларга татбиқ қилинар экан, ёлловчи ёлланувчидан тўлиқ фойдаланиши мумкин бўлган барча манфаат тўғрисида ёллаш жоиз эканлигини кўрсатади. Бу манфаат хизматкорнинг хизмати каби шахс келтирадиган манфаат бўладими ёки ҳунарманднинг ҳунари каби меҳнат келтирадиган манфаат бўладими, бунинг фарқи йўқ. Модомики, ана шу манфаатдан қайтарадиган бирон шаръий далил келмаса, манфаат олишга ёллаш жоиздир. Чунки нарсалардаги асл-асос мубоҳликдир (яъни нарсалар аслида мубоҳдир), манфаат эса, ана шу нарсаларнинг биридир. Шунинг учун «бу бир битим ёки муомаладир, шунинг учун манфаатдаги таяниладиган асл-асос мубоҳлик эмас, балки чекланган доирада иш юритишдир» дейиш ноўриндир. Чунки битимнинг ўзи манфаат эмас, балки ёллашдир, манфаат эса устида муомала юритилаётган нарсадир. Битим шу манфаатни олиш бўйича тузилади. Шунинг учун манфаатнинг ўзи муомала ҳам ёки битим-шартнома ҳам эмас. Шунга кўра ман қилинмаган барча манфаатлар бўйича ёллаш жоиздир. Бу манфаатларнинг жоизлиги тўғрисида бирон насс (далил) келганми ёки йўқми, бунинг фарқи йўқ. Модомики, наҳий қилинмаган бўлса, улар бўйича ёллаш жоиздир. Масалан, киши маълум саҳифаларни маълум ҳақ эвазига ёзув машинкасида ёзиб бериши учун бир кишини ёки аёлни ёллаши жоиз бўлади. Чунки бу нарса наҳий-ман қилинмаган манфаатга ёллашдир. Демак, гарчи бу манфаатнинг жоизлиги тўғрисида бирон насс (далил) келмаган бўлса ҳам, унга ёллаш жоиздир. Маълум муддатда бажариладиган маълум ишга тарозибон ва ўлчаб берувчини ёллаш жоиз. Бунга далил Сувайд ибн Қайс ривоят қилган ушбу ҳадисдир: Расулуллоҳ с.а.в. юриб келиб биз билан савдолашдилар ва у кишига нарсани сотдик, шу ерда бир киши пулга тарозида тортиб бераётган эди, Расулуллоҳ с.а.в. унга:
86-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134
|