Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Қурайш қабиласи у кишининг даъватларини кузата ва текшира бошлади. Ишнинг бошида у кишининг даъватини Варақа ибн Навфал ва Қисс ибн Соидаларнинг гапларидан ортиқча нарса эмас, унинг гаплари донишмандлар ва руҳонийларнинг гапларидан бошқа нарса эмас деб ўйлаганди. Лекин даъват эндиликда, уларнинг эътиқодларига ҳужум қилиб орзу-умидларини нодонлик деб атай бошлади. Натижада даъватга қарши курашиш керак бўлиб қолди. Кейин Пайғамбар с.а.в. ва у кишига ишонганларга озор бериш билан тўсқинлик қила бошладилар. У кишига тобе бўлганларнинг аксарияти Қурайшга бас кела олмайдиган заиф ёшлар бўлганлиги сабабли Арқам ибн Абил-Арқам ҳовлисида, одамларнинг кўзларидан йироқ Макка дараларида махфий тарзда улар билан учрашиб турар ва уларни тарбиялар эдилар. Токи у киши тузган янги гуруҳ мушрикларнинг қўли етишдан узоқда паноҳда бўлсин. Улар билан кечалари ёки чошгоҳларда учрашиб, уларга нозил бўлган Қуръон оятларини тиловат қилиб берардилар, вожиб бўлган нарсаларни ўргатардилар. Уларни тарбиялашдан икки ишни кўзлардилар.


1. Уларнинг дилларида эътиқодни кучайтиришни хоҳладилар. Токи эътиқодий фикрлар чуқурлашсин, тушунчалар мустаҳкамлансин-да, ич-ичидан томир отсин. Токи душманлар уни суғуриб ололмасинлар.


2. Улар бошқаларга тушунтира ва қаноатлантира олишга қодир бўлишлари керак эди. Чунки улар бўлажак даъватяилар ва уммат етакчилари эдилар. Шунинг учун ҳам улар англаш, тушуниш ва одамларни Аллоҳнинг динига жалб эта олишга муҳтож эдилар. Пайғамбар с.а.в. Маккани бошланғич нуқта қилиб олдилар. Даъватнинг биринчи даврида ундан ташқарига чиқмадилар. Бу давр тарбиялаш даври эди. Саҳобаларнинг сони қирқта атрофига етгунига қадар шундай қилдилар. Буларнинг орасида Умар ибн Хаттоб ва Ҳамза ибн Абдулмутталиблар ҳам бор эди. Аллоҳ Таоло пайғамбарликнинг учинчи йили ўтганидан кейин махфий гуруҳни ошкор қилишга ва парвардигори тарафидан келган буйруқларни очиқ қилишга буюриб, оят нозил қилди:


وَأَنذِرْ عَشِيرَتَكَ الاَقْرَبِينَ -214,
وَاخْفِضْ جَنَاحَكَ لِمَنِ اتَّبَعَكَ مِنَ الْمُؤْمِنِينَ -215, فَإِنْ عَصَوْكَ فَقُلْ إِنِّي بَرِيءٌ مِمَّا تَعْمَلُونَ -216,
– „Ва яқин қариндош-уруғларингизни Аллоҳнинг азобидан огоҳлантиринг! Ўзингизга эргашган мўмин бўлган кишилар учун қанотингизни паст тутинг (яъни уларга хуш хулқ билан камтарона муомалада бўлинг)! Бас, агар улар итоатсизлик қилсалар, у ҳолда айтинг: „Албатта мен сизларнинг амалингиздан покдирман“. [26:214-216]
Аллоҳ Таоло айтади:

 

فَاصْدَعْ بِمَا تُؤْمَرُ وَأَعْرِضْ عَنِ الْمُشْرِكِينَ -94, إِنَّا كَفَيْنَاكَ الْمُسْتَهْزِئِينَ -95, الَّذِينَ يَجْعَلُونَ مَعَ اللَّهِ إِلَهًا آخَرَ فَسَوْفَ يَعْلَمُونَ -96,

 

99-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122