– „Ҳужумга учраётган зотларга мазлум бўлганлари сабабли жанг қилиш изни берилди. Албатта Аллоҳ уларни ғолиб қилишга қодирдир“, [22:39] каби оятлари «Тавба» сурасидаги оятларнинг умумийлигини хослашга, мутлақлигини қайдлашга далил бўлмайди. Чунки бу оятлар «Тавба» сурасидаги оятлардан аввал нозил қилинган. Аввал бўлган нарса кейин бўладиган нарсани хослай олмайди, қайдлай олмайди. Чунки хослаш дегани умумийликнинг бир қисмини бекор қилиш демакдир. Чунки хослашлик маълум бир қисмни бекор қилиш билан ҳукмни умумийлигидан чиқариб, бошқа бир ҳукмга айлантиришдир. Модомики, хослаш бекор қилиш экан ва бекор қилишда бекор қилувчи кейин, бекор қилинувчи эса аввал келиши шарт экан, демак мазкур оятлар «Тавба» сурасидаги оятларни бекор (мансух) қила олмайди. Чунки улар «Тавба» сурасидаги оятлардан аввал нозил қилингандир. Қайдлар масаласида ҳам шундай: қайдловчи кейин, қайдланувчи эса аввал келиши шарт. У ерда „Агар улар сулҳга майл қилсалар, сиз ҳам унга мойил бўлинг“, каби оятлар «Тавба» сурасидаги оятлардан аввал нозил бўлган ва шунинг учун ҳам улар қайдлашга далил бўла олмайди. Демак, оятлардаги умумийлик умумийлигича, мутлақлик мутлақлигича қолиб, жиҳод умуман ва мутлақ кофирларга қарши урушиш бўлиб, ҳужум урушни ҳам, мудофаа урушни ҳам, олдини олувчи урушни ҳам, маҳдуд урушни ҳам, ғайри маҳдуд урушни ҳам, хуллас ҳамма турдаги урушларни ўз ичига олади.
فَلاَ تَهِنُوا وَتَدْعُوا إِلَى السَّلْمِ وَأَنْتُمُ الاَعْلَوْنَ وَاللَّهُ مَعَكُمْ
59-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122
|