Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
وَعَدَ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا مِنْكُمْ وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ لَيَسْتَخْلِفَنَّهُم فِي الاَرْضِ كَمَا اسْتَخْلَفَ الَّذِينَ مِنْ قَبْلِهِمْ
– „Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотларга худди илгари ўтган иймон-эътиқодли зотларни ер юзига халифа-ҳукмрон қилганидек, уларни ҳам ер юзида халифа қилишни ваъда қилди“. [24:55]
Кисронинг қасрига юзланиб уни мағлуб қилдилар. Қайсарнинг зебу зийнатларини пуфлаб учириб юбордилар. Уларнинг ишоралари билан санам-бутлар сажда қилдилар. Санамларнинг ҳукмронлиги абадул-абад йўқ бўлди. Қуллик ўрнига ҳурликни, адолатсизлик ўрнига адолатни тикладилар. Шундай қилиб халқлараро юксак мақомни эгалладилар. Улар одамлар учун чиқарилган - яхшиликка буюриб ёмонликдан қайтарадиган ва Аллоҳга ишонадиган энг яхши уммат бўлдилар. Аллоҳ уларни азиз - кучли қилди. Оламдаги энг биринчи давлатга айландилар. 13 аср мобайнида юксак мақомда бўлиб келдилар. Улуғлик ва азизлик қасрларини қурдилар. Бундай бўлганига ҳеч ким эътироз билдирмайди. Юқорида айтиб ўтилган муҳим масъулиятларни бажара олган ва бажариш учун жонларини тиккан пайтларида шундай бўлдилар. Бу масъулиятларни четга суриб, ўзларига лойиқ мақомдан тушиб, асосий муаммоларга эътибор бермай қўйишгач аста-аста қолоқлашиб, ҳасад қилишга ҳам арзимайдиган даражага келиб қолдилар. Бирликлар йўқолиб, юртлари бўлак-бўлак бўлиб кетди. Давлати парчаланди, бойликлари тортиб олинди, ҳокимиятни душманлар эгаллаб олди. Фарзандлари бир-бирлари билан урушдилар, қут-барака, файз кетди. Ўтлари кул бўлди, овозлари учди-кетди.
Давлат барпо қилишда Пайғамбар с.а.в. тутган йўл мана шу.
1. Маккадаги тарбиялаш даври. Бошланғич нуқта.
2. Муносабатга киришиш даври. Иш бошлаш ва ундан кейинги нуқта. Бу даврда мусулмонлар мушрикларнинг эътиқодлари ва одатлари билан фикрий, қабила бошлиқлари билан эса сиёсий курашга киришиб, турли хил азоб уқубатларга дучор бўлдилар.
3. Ҳокимиятни қўлга киритиш даври. Мадинада марказлашиш нуқтаси. Исломни ёйиш учун қилинган фатҳлар ҳам шу даврга киради.
Жамиятларнинг бузулганини кўраётган кишиларга уларни ўзгартириш вожибдир. Улар Пайғамбар с.а.в.нинг йўлини тутсинлар, суннатига эргашсинлар ва билсинлар-ки, бу даврларнинг ҳар бирини босиб ўтиш шаръий ҳукмдир. Тарбиялаш даври ҳам фикрий ва сиёсий курашга киришиш даври ҳам ҳаммаси шаръий ҳукмлардир. Уларнинг далиллари Пайғамбар с.а.в.нинг қилган ишларидир. Улар тариқат-амалиёт ҳукмларидандир. Чунки бу даврларнинг ҳар бири ўзгариши ва алмашишига қараб ўзгариб бораверадиган услуб-воситалардан эмас, балки ўзгармас тариқатдандир.
107-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122
|