Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

элчилари орқали юборган; қиёмат кунида Аллоҳ инсонларни дунёда қилган амалларига кўра ҳисоб-китоб қилади; ҳаётда амалларнинг миқёси-ўлчови ҳалол ва ҳаромдир; жамият учун асос ақида ҳамда шу ақида берадиган фикрлар, туйғулар ва қонунлардир, деб эътиқод қиладилар. Тузум-қонунлар Аллоҳнинг ҳузуридан келган, яъни Аллоҳнинг Китоби ва Расулининг Суннатидан ишлаб чиқилади, олинади, деб ҳисоблашади.


Бу уччала асосий фикрлар ҳаётда тажрибадан ўтган бўлиб, Исломнинг ютуғи мислсиз бўлган. Чунки Ислом давлатига бўйсунган турли миллат ва халқлар ҳеч қанча вақт ўтмасдан ўз ақида ва луғатларини ташлаб, Ислом ақидаси ва луғатига ўтдилар. Бу халқлар ҳозиргача - узоқ замонлардан бери капиталистик ва социалистик тузумларга бўйсунган ҳолда яшаб келаётган бўлсалар ҳам - Ислом ақидасини маҳкам ушлаб келмоқда. Исломни қабул қилган ҳеч бир халқ ёки миллат Исломдан қайтгани йўқ. Ҳеч бир халқ ёки миллат Исломга мажбуран кирган эмас, балки Исломга иймон келтириши билан Исломни бутун оламга ёйиш ҳамда унинг шаънини олий қилиш учун жиҳод-ҳаракатга киришиб кетди.


Аммо икки фикр - капиталистик ва коммунистик фикрлар жуда катта муваффақиятсизликка учради. Чунки бу иккисидан бирини қабул қилиш учун ўз ақидасидан воз кечадиган бирорта ҳам халқни топиша олмади.


Бунга яна илова қила оламизки, Ислом руҳий асосга суянадиган бир бутун мабда-асосдир. Чунки Исломни қабул қилганлар руҳий жиҳатни, яъни, инсоннинг Аллоҳ тарафидан яратилганлигини, у ҳаётда Аллоҳнинг буйруқларига мувофиқ яшашга мажбурлигини ва бу ҳаёт фонийлигини, охират ҳаёти эса боқий ҳаёт эканлигини идрок қилади. Шунинг учун Ислом дунё ишларини ҳам интизомга солади, яъни инсоннинг ўзи билан бўладиган алоқаларини ва бошқа одамлар билан бўладиган алоқаларини интизомга солади, охират ишларини ҳам интизомга солади, яъни инсоннинг ўз яратувчиси билан бўладиган алоқаларини тартиб-интизомга солади.


Аммо капиталистик ва коммунистик мабдалар (асослар) охират ишларига аҳамият беришмайди. Натижада улкан борлиқнинг ҳодисалари қаршисида фақат ўзининг ожизлигини ҳис қилишгагина эга бўлган инсоннинг табиатига ҳамда унинг тадбиркор яратувчига бўлган эҳтиёжига мувофиқ келишмайди. У иккиси суянган асос хато асос бўлганлиги учун ақлни ҳам қаноатлантириша олмайди. Шунга кўра у иккиси сабабли ҳосил бўладиган уйғониш уйғониш бўладию, лекин нотўғри уйғониш бўлади.


Ҳозирги кунда умматимизнинг олдида - у ўзининг ёмон воқесидан халос бўлиш йўлларини излар экан - фақат мана шу уч мабда-асосдан бирини ихтиёр қилиш бор.


Бу уммат ўзининг демократик капитализмдан мерос қилиб олган ялтироқ бузуқликларига булғанган муҳитга ботиб, кишанланиб юраверсин ёхуд одамларни қўйлар подасига айлантирадиган коммунизм йўлини тутсин ёки ўз Исломига қайтиб, уни ақлий эътиқод, комил тузум сифатида ушлаб, исломий тушунчалар мажмуидан ўзи учун бир дунёқарашни, исломий фикрлардан бутун оламга рисолат ва фикрий етакчиликни қўлга киритсин.

 

10-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122