Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
وَمَا لَنَا أَلاَّ نَتَوَكَّلَ عَلَى اللَّهِ وَقَدْ هَدَانَا سُبُلَنَا وَلَنَصْبِرَنَّ عَلَى مَا آذَيْتُمُونَا وَعَلَى اللَّهِ فَلْيَتَوَكَّلِ الْمُتَوَكِّلُونَ
– „Ахир бизни тўғри йўлимизга ҳидоят қилган Аллоҳга нечун таваккул қилмаймиз. Албатта биз сизлар етказган озорларга сабр қилурмиз. Таваккул қилгувчилар ёлғиз Аллоҳга таваккул қилсинлар“. [14:12]
У - «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Муҳаммад унинг элчиси», - деб гувоҳлик берганидан бошлаб, Аллоҳ билан боғланмайдиган ҳар қандай дўстликдан узилади. Гўё унинг гувоҳлик бериши Аллоҳга қуллик қилиш билан эгилмайдиган, Аллоҳнинг пайғамбарига нозил қилган нарсаси билан ҳукм юритмайдиган ҳар бир кимсага қарши бир қўзғолондек эди. Мана шу маънодаги гувоҳлик бериш мўминнинг яхши амаллари палласига қўйилса, унинг ҳар қана кўп гуноҳлари бўлсин, ҳаммасини босиб кетади. Бу билан у ўзида шундай ҳақиқатни мужассамлаштираётирки ҳеч бир ноҳақлик уни енголмайди. Ва шундай қувватга эга бўлаётирки, у заифлашмайди ва енгилмайди.
У Аллоҳ йўлида фидо бўлишнинг тимсолидир. Кўрадики агар дунё охиратга қиёс қилинса, арзимас, ҳақир бир нарса бўлиб қолади. Шунинг учун ҳам у ҳаётини дунёга қурбон қилмайди. Чунки у бу ҳаётдан кейин яхшироқ ҳаётга йўлланишини билади.
وَلَلآخِرَةُ خَيْرٌ لَكَ مِنَ الاُولَى
– „Албатта охират сиз учун дунёдан яхшироқдир“. [93:4]
Ердаги кофирлар ва бузуқилар назар ташлаб, иймони билан улардан ўзини юқори тутади. Гарчи зоҳирда у заиф ва фақир бўлиб, улар эса кучли, бой, обрўли ва салтанатли бўлсаларда. Чунки улар ўладилар. У эса шаҳид бўлиб ҳузур қилади:
لاَ يَغُرَّنَّكَ تَقَلُّبُ الَّذِينَ كَفَرُوا فِي الْبِلَدِ -196, مَتَاعٌ قَلِيلٌ ثُمَّ مَأْوَاهُمْ جَهَنَّمُ وَبِئْسَ الْمِهَادُ -197, لَكِنِ الَّذِينَ اتَّقَوْا رَبَّهُمْ لَهُمْ جَنَّاتٌ تَجْرِي مِنْ تَحْتِهَا الاَنْهَارُ خَالِدِينَ فِيهَا نُزُلاً مِنْ عِنْدِ اللَّهِ وَمَا عِنْدَ اللَّهِ خَيْرٌ لِلاَبْرَارِ -198,
– „Сизни динсиз кишиларнинг шаҳарларда кезишлари алдаб қўймасин. Бу елиб югуриш, ғолибона кезишлар арзимас матодир. Сўнгра жойлари жаҳаннам бўлгай! Нақадар ёмон жой у! Аммо Парвардигорларидан қўрққан зотлар учун Аллоҳ ҳузуридан зиёфат бўлмиш - тагларидан дарёлар оқиб турувчи боғлар - жаннатлар бордирки, улар бу боғларда абадий қолажаклар. Яхшилар учун Аллоҳ ҳузуридаги нарса яъни савоб-ажрлар динсизларнинг вақтинчалик кайф сафоларидан афзалроқдир“. [3:196-198]
Мусулмон қаерда ва қай аҳволда бўлмасин даъватчидир. Парвардигори унга шундай бўлишни фарз қилди. Даъвати учун унга охиратда ажр бордир. У даъват ишида садоқатлидир. Даъват туфайли йўлиқадиган машаққатларга
115-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122
|