Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Шунинг учун ҳам мусулмонлар ҳукмдорларнинг ҳийла-ю найранглари билан алданиб қолмасликлари учун уларнинг найранг ишлатолмайдиган ишларини кузатмоқлари лозим. Улар давлатлар билан, халқаро ташкилотлар ёки регионал ташкилотлар билан бўладиган сиёсий алоқаларида найранг ишлатолмайдилар. Масалан, йирик давлатлар билан элчихоналарни ташкил этишдаги алоқасини олайлик. Агар улар зоҳирда ўзларини Исломни татбиқ қилаётган қилиб кўрсатаётганларидан кейин ҳам бундай элчихоналарни қолдирсалар, Исломга хилоф иш тутган бўладилар. Ислом бундай элчихоналарни ман қилади. Чунки улар ажнабий разведкаларнинг уяларидир ҳамда айрим мусулмон фуқароларни ўша разведкага хизмат қилдириш учун воситалардир. Бу иш мусулмонларнинг ўзларига ҳам, мамлакатларига ҳам зарардир.


Бу давлатлар билан алоқани тартиблашда бир-бирини тушуниш ва келиб чиққан муаммоларни ҳал қилишда биргаликда изланиш, муваққат элчиларни юбориш йўли билан бўлади.


Хоҳ араб бўлсин, хоҳ ажам исломий давлатлар деб номланаётган давлатлар билан бўлаётган дипломатик ваколатхоналарни қолдирсалар, чегаралар бўлишига, ички ишларда аралашмасликка рози бўлсалар Исломга хилоф иш тутган бўладилар. Ислом бу давлатларни бирлаштириш, уларнинг ораларидаги чегараларни олиб ташлаш, улардаги вазъий (инсон ишлаб чиққан) ясама қонунларни йўқ қилганидан кейин ичкарида Ислом ҳукмларини татбиқ қилишни тақозо қилади. Бу нарса тарқоқ мусулмонларнинг битта давлат ва битта халифа етакчилиги остига бирлашишлари учун замин ҳозирлайди. Пайғамбар с.а.в. «Агар иккита халифага байъат қилинадиган бўлса улардан кейингисини ўлдиринглар», - деганлар. Яъни халифаликка шаръан лаёқатли бўлган бир кишининг халифа бўлиб сайлангани ҳолда, яна бир киши ўзини халифа деб эълон қилса, модомики, аввалги халифа мавжуд экан бунга қарши курашмоғи вожиб.

 

БМТ билан бўлган алоқани олайлик. БМТнинг қонунлари Исломнинг халқаро қонунларига зид бўлгани ҳолда, уларга бўйсуниб, унга аъзо бўлиб қолаверсалар, Исломга зид иш қилган бўладилар, уларнинг чиқарган қонунлари Исломга асосланмаган бўлади. БМТ йирик давлатларнинг, хусусан, Американинг қўлидаги қуролдир. Улар бу қурол билан кичкина давлатларни ўзларининг мақсадларига бўйсундирадилар. Бас, модомики, БМТ бу давлатларга бўйсунар, уларнинг сиёсатини амалга ошириш учун қурол бўлиб хизмат қилар, Исломга зид қонунлар билан ҳукм юритар экан, унга аъзо бўлиш жоиз эмас. То исломий даъват учун минбар бўлишига лойиқ бўлгунига қадар. Араб давлатлари лигаси каби регионал ташкилотлар билан бўлган алоқаларни олайлик. Бундай ташкилотларга аъзоликда қолишнинг маъноси региончиликни ва исломий давлатлар деб номланган давлатларнинг бир нечта бўлиб қолишини барқарорлаштириш ҳамда Ислом миллатининг тарқоқ ҳолда қолишига рози бўлиш демакдир. Уммат ўз ҳокимларини иқтисодий ҳаётга доир ишларини ҳам кузатиб, қанчалик Исломга яқинликларини ёки қанчалик Исломдан узоқликларининг моҳиятини

 

43-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122