Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
7. Давлат бошқармалари. Давлат бошқармалари давлат аппаратида гавдаланиб туради. Бошқарув аппарати муассасалар, идоралар ва бошқармалар мажмуидир. Улар давлат ишларини олиб бориш, мусулмонларнинг талабларини қондириш билан машғул бўладилар. Ҳар бир бошқарма, ҳар бир муассаса ва ҳар бир идорага бир мудир тайинланади. Мудир ўз бошқармасидаги ишларга бевосита масъул бўлади. Ҳамма мудирлар ўзлари бошқараётган бошқармалар, муассасалар ёки идоралари учун олий идора бошқарувчиси олдида жавобгардирлар. Ҳукмлар ва умумий қонунларга риоя этиш жиҳатидан эса волий ва омилнинг олдида жавобгардирлар.
Бу муассасаларга ишчилар тайинлаш, уларни бошқа ишга ўтказиш, уларга одоб бериш, ишдан бўшатиш олий идора бошқарувчиси тарафидан бўлади. Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, ишчиларни тайинлашда молия мудирининг рухсати бўлиши шарт. Бу муассасалар ва бошқармалар, маориф муассасаси, қишлоқ хўжалиги бошқармаси, саноат бошқармаси, волийлар ва қозилар муассасаси ва бошқалар бугунги кунда вазирликлар деб номланаётган идоралардир.
Исломда демократик тушунчадаги ҳурриятлар йўқ. Чунки, Исломдаги эркинлик тушунчаси қулликдан озод бўлишдир. Зайд эркиндир дегани Зайд қул эмасдир, деганидир. Зайд эркин эмасдир, дегани эса Зайд кимнингдир қули деганидир. Лекин рўза тутишда, камбағалларга садақа қилишда, фойда олмасдан қарз беришда, бомдоддан кейин нафл намози ўқишда, овқатни қўл ёки қошиқ билан ейишда сен эркинсан ёки эркин эмассан деб бўлмайди. Чунки Исломда инсоннинг феллари ва тасарруфлари учун бешта ҳукм бор: 1. Фарз. Қилиниши қатъий талаб қилинган иш. Рамазон рўзасини тутиш каби. 2. Мандуб. Қилиниши талаб қилинган, аммо қатъий талаб қилинмаган иш. Камбағалларга садақа бериш каби. 3. Ҳаром. Қилинишдан қатъий қайтарилган иш. Молни судхўрлик билан қарз бериш каби. 4. Макруҳ. Қилинишдан қайтарилгану, лекин қатъий қайтарилмаган иш. Бомдоддан кейин нафл намоз ўқиш каби. 5. Қилиш ёки қилмаслик ихтиёрий бўлган иш. Таомни қўл ёки қошиқ билан тановул қилиш каби. Демак, мана бу ишни қилишда сен эркинсан ёки эркин эмассан деб бўлмайди. Балки, бу иш сенга фарз ёки мандуб, ҳаром ёки макруҳ ёки мубоҳ дейилади. Демак ҳар қандай иш фарз, мандуб, ҳаром, макруҳ ва мубоҳларнинг бири бўлишидан нарига ўтмайди.
Ғарб демократлари наздидаги эркинлик тушунчаси инсоннинг ишлари ва тасарруфларидаги эркинлигидир. Улардаги шахсий эркинликлар дегани хоҳлаган нарсасини ейиши, ичиши, кийиши, зийнатланиши кўнглига келганини қилиши деганидир. Мушук гўштини ейиш, спиртли ичимликлар ичиш, шаффоф кийимларни кийиш, олтину гавҳарлар билан зийнатланиш, рақс тушиш, қўшиқ айтиш, зино, фаҳш ишларни қилишларнинг ҳаммаси ғарбдаги шахсий эркинликлар тушунчасининг мундарижасидир. Уларда бу ишлар ҳаром ё мандуб ё мубоҳ дейилмайди. Уларда ҳаром ё ҳалол деган тушунчанинг ўзи йўқ. Шахс эркинлиги, мулк эркинлиги, эътиқод эркинлиги,
83-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122
|