Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
эканлигига ишонишар, шунинг учун ҳам мушрикларнинг қўрқитишларини назарларига илмас эдилар. Улар чекинмадилар, кочмадилар, тиз чўкмадилар. Исломни қабул қилган кунлариданоқ ота-боболарининг эътиқоди бўлган ширкни тарк қилдилар, ҳокимият бу эътиқодни ҳимоя қилар ва унга қарши чиқишни ҳал қилувчи ҳукм деб эътибор қиларди.
Эътиқоддан қайтган кимсани яна эътиқодга қайтариш вожиб, қайтмаса ўлдирилади. Мусулмон Исломни қабул қилишнинг баҳосини ўлим деб ҳисоблайди. У энг биринчи кунданоқ ўзини келгусида янги эътиқод йўлида йўлиқажак машаққатларни кўтаришга тайёрлайди. Пайғамбар с.а.в. уларнинг тарбияларига кўз-қулоқ бўлиб турар, уларни улуғ савобдан умидлантирар, Аллоҳнинг ёрдам бериши ва динни ғолиб қилиши ҳақида хабар берардилар. Шунда уларнинг диллари орзу-умидлар билан тўлиб тошарди. Қуръон Пайғамбар с.а.в.га ҳодисаларга мувофиқ тарзда манба бўлиб нозил қилинарди. Қай бир ҳодиса ҳақида бир сура тушса уни мўминлар тўла тушуниб, ёдлаб, завқ-шавқ билан қабул қилардилар. Сурада келган ҳамма ҳукмларга амал қилардилар. Уларни қийнаётган бирор иш хусусида оят нозил бўлиб уни ҳал қилиб берса, иймонлари янгиланар эди. Улар узлуксиз душман билан курашар эдилар. Бу таълимлардан ташқари саҳобалар нозил бўлган Қуръон оятларини кеча-кундуз ўрганар, уларни ҳаёт воқеида ижро этар эдилар. Амалий жиҳат уларнинг эътиқодларига қувват, курашларига салобат бағишлар эди. Натижада уларни на бир ҳасадгўйнинг қўрқитуви ва на бир бузуқининг макру ҳийласи йўлдан оздира олар эди. Аллоҳ Таоло айтади:
كَانُوا قَلِيلاً مِنَ اللَّيْلِ مَا يَهْجَعُونَ -17, وَبِالاَسْحَارِ هُمْ يَسْتَغْفِرُونَ -18,
– „Улар кечалари озгина фурсатгина кўз юмар эдилар. Ва саҳарларда улар қилган саҳв-хатолари учун Парвардигордан мағфират сўрар эдилар“. [51:17,18]
Бу даврда ҳам мусулмонлар билан мушриклар ўртасидаги фикрий ва сиёсий кураш давом этди. Мусулмонлар мушрикларнинг эътиқодига ҳужум қилиш, уларнинг худоларини масхара қилиш билангина кифояланиб қолмай, ўзларининг яқин кунларда ғолиб бўлишларини айтиб, уларга таҳдид қила бошладилар. Абу Бакр билан мушриклар орасида аҳли китоб бўлган Рум билан оташпараст Форс иши хусусида хусумат келиб чиқди. Шунда Рум Форс устидан ғалаба қилган кунда мусулмонларга мушриклар устидан ғалаба қилиш ваъдасини берувчи оят нозил бўлди. Аллоҳ Таоло айтади:
الم -1, غُلِبَتِ الرُّومُ -2, فِي أَدْنَى الاَرْضِ وَهُمْ مِنْ بَعْدِ غَلَبِهِمْ سَيَغْلِبُونَ -3, فِي بِضْعِ سِنِينَ لِلَّهِ الاَمْرُ مِنْ قَبْلُ وَمِنْ بَعْدُ وَيَوْمَئِذٍ يَفْرَحُ الْمُؤْمِنُونَ -4, بِنَصْرِ اللَّهِ يَنصُرُ مَنْ يَشَاءُ وَهُوَ الْعَزِيزُ الرَّحِيمُ -5,
– „Алиф, Лом, Мим. Жуда яқин жойда Рум мағлуб бўлди. Лекин улар - яъни румликлар бу мағлубиятларидан сўнг бир неча йил ичида албатта
103-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122
|