Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

с.а.в. замонида, тобеинлар замонида икки кишининг фикри икки хил бўлган эмас, ҳамманинг фикри бир хил бўлган. Мустамлакачи кофирлар мусулмонларнинг шаҳарларига кириб ўзларининг эътиқодлари ва нуқтаи назарларини қабул қилаётган мусулмон фарзандларини кўришгач, уларнинг ўз эътиқодларига бўлган ишончини заифлаштириш учун Ислом фикрлари ва тушунчаларига қарши қақшатгич, уруш очдилар-да, исломий фатҳларни мустамлакачилик мақсадида бўлган, деб таърифладилар. Фақиҳ деб номланганлар орасида ҳалол ва ҳаром тушунчасига эътиборсизларни кўрдилар. Улар манфаатдорлик тушунчасини қабул қилганлар, Исломдаги жиҳодга мудофаа урушидан бошқа нарса эмас, деб таъриф берганлар. Мустамлакачилар тайинлаган ҳокимлардан фойдаланиб қолиш мақсадида фатволар берганлар. Бу ишлари билан ҳокимларнинг жиҳодга бепарволикларини оқлаб, улардан оладиган арзимас мартабалари эвазига Аллоҳнинг Китобига қарши гапиришга журъат этдилар. Уларнинг тутган мавқифлари «Таврот»да нозил қилинган Муҳаммад с.а.в.нинг сифати ва пайғамбарлигининг тўғрилигини инкор этган яҳудий уламоларининг мавқифлари кабидир. Яҳудий олимлари ўз ҳокимларидан оладиган поралари эвазига шундай қилган эдилар. Бу ҳокимлар олимларнинг мусулмон бўлиб кетишлари билан ҳокимиятларидан ажраб қолишларидан қўрқиб, уларга пора берар эдилар. Аллоҳ Таоло улар ҳақида шундай дейди:


إِنَّ الَّذِينَ يَكْتُمُونَ مَا أَنزَلَ اللَّهُ مِنَ الْكِتَابِ وَيَشْتَرُونَ بِهِ ثَمَنًا قَلِيلاً أُوْلَئِكَ مَا يَأْكُلُونَ فِي بُطُونِهِمْ إِلاَّ النَّارَ وَلاَ يُكَلِّمُهُمُ اللَّهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ وَلاَ يُزَكِّيهِمْ وَلَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ -174, أُوْلَئِكَ الَّذِينَ اشْتَرَوْا الضَّلاَلَةَ بِالْهُدَى وَالْعَذَابَ بِالْمَغْفِرَةِ فَمَا أَصْبَرَهُمْ عَلَى النَّارِ -175,
– „Аллоҳ нозил қилган Китоб-Тавротни беркитадиган (яъни Тавротдаги Муҳаммад с.а.в.нинг пайғамбарлиги ҳақидаги хабарларни беркитадиган) ва уни озгина қийматга сотадиган кимсалар қоринларини фақат олов билан тўлдирадилар - уларга қиёмат кунида Аллоҳ боқмайди - сўзламайди ва уларни гуноҳларидан покламайди. Улар учун аламли азоб бордир. Ана ўшалар ҳидоят ўрнига залолатни, мағфират ўрнига азобни сотиб олган кимсалардир. Жаҳаннам ўтига мунча сабр тоқатли эканлар-а?“                              [2:174,175]


Жиҳод мусулмон миллатининг елкасига юклатилган умумий масъулиятлардан деган эдик. Демак, у жамоий вожибдир. Хўш, якка шахс жиҳоди жоизми? Жиҳод қачон вожиб ва қачон мандуб бўлади?


Аллоҳ Таоло жиҳодга буюрган, демак, жиҳод фарздир. Жиҳодга тааллуқли нарсаларга ҳам буюрган. Чунончи мусулмонлар бир жамоа бўлганларида ўзларига амир сайлаб олишларини буюрган. Пайғамбар с.а.в. «Агар сафарда уч киши бўлсангиз бирингизни амир қилиб олингиз!» - деганлар. Демак, жиҳод жамоий фарз, мужоҳидларнинг амирлари бўлиши шарт. Жиҳодга тааллуқли бўлган ишдан яна бири Аллоҳ Таоло унга тайёрланишни буюрган:

 

62-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122