Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

ўзларини отиб, катта қийинчиликларга дош бериб, кечани кеча кундузни кундуз демай ҳаракат қилдилар. Улар ўз нафсларини Аллоҳнинг йўлида сотиб олдиларда, озод этдилар. Дунёларига қарагандилар, дунё уларнинг кўзига арзимас нарса бўлиб кўринди, охиратларига назар ташлаб унинг изидан қувдилар. Душманга қарши мадад топиш учун эътиқоддош биродарлари томон йўл олдилар. Ансорийлар ҳижрат қилиб келган биродарларини севар эдилар, ёрдам бераётганликларидан кибрланиш уларнинг хаёлларига ҳам келмасди. Ўзлари муҳтож бўлишларига қарамасдан муҳожирларни ўзидан афзал кўрдилар. Уларга ўз уйларидан жой бердилар, тирикчиликларига шерик қилдилар, душманларига қарши ёрдам бердилар. Шундай қилиб, улар Ислом эътиқоди билан ажралиб турадиган битта оила ва битта жамиятга айландилар. Муҳожирларни хафа қилган нарса ансорларни ҳам хафа қилар, ансорийларни хурсанд қилган нарса муҳожирларни ҳам хурсанд қиларди. Бу икки гуруҳнинг хурсандлиги-ю, хафалиги бир эди. Уларнинг иймони бир эди. Ҳар икки гуруҳ Лоту Уззоларни фойда ҳам зарар ҳам қила олмайдиган тош деб, зинони разолат деб, судхўрликни камбағалларнинг қонини сўриш деб, зулмни қиёмат кунидаги зулмат деб, Аллоҳга гуноҳкор бўлган ҳолда ҳокимга итоат этишни Аллоҳнинг олдидаги жиноят деб билардилар. Бу икки гуруҳнинг фикрлари бирлашиб, янги ҳаётий тузум - Ислом тузумига бўйин эгдилар. Бу тузум уларга жиҳодни фарз этган эди, унга итоат қилдилар. Закотни фарз қилган эди, уни адо этдилар. Таҳликага тушган кимсани тинчлантиришга буюрган эди, уни хотиржам қилдилар. Ёлғон аралашган олди-сотдидан ва товарларни монополия қилилшдан қайтарган эди, қайтдилар. Улар бу ишларни рози бўлиб, бажонидил бажардилар. Шундай қилиб, улардан асосий фикрларнинг бирлиги, туйғуларнинг бирлиги бўлган бир бутун жамият биноси ташкил топди-да, янги эътиқод билан сиёсат юритувчи, битта ҳокимга (халифага) бўйсунувчи миллатга айланди. Улар мусулмонларнинг душманларига қарши бир-бирларига ёрдам берувчи дўстлар ҳамдир.


Кейинги оятлар ансорлар билан муҳожирлар каби чамбар-час боғланмаган ҳижрат қилмаган мўминларга ишора қилади. Аллоҳ Таоло айтади:


وَالَّذِينَ آمَنُوا وَلَمْ يُهَاجَرُوا مَا لَكُمْ مِنْ وَلاَيَتِهِمْ مِنْ شَيْءٍ حَتَّى يُهَاجِرُوا
– „Иймон келтирган аммо ҳижрат қилмаган (яъни ҳали ҳануз Маккада яшаб турган) кишилар эса то ҳижрат қилмагунларича сизлар уларга дўстлик қила олмайсизлар (яъни бир-бирларингизга ҳамкор меросхўр бўла олмайсизлар)“.     [8:72]

 

Бу ердаги вилоят сўзи дунёнинг ҳамма ишларини бошқариш маъносидадир. Дунёвий ишларнинг энг аҳамиятлиси душмандан ғолиб бўлиш ва куч-қувватдир. Бу иш эса бирлашишсиз амалга ошмайди. Шунинг учун ҳам Аллоҳ Таоло мусулмонлар билан бирлашиб, душманга қарши битта қувватга айланмаган одамга ёрдам беришга рухсат бермайди. Бундай одамга фақат бир ҳолатда - душман унга тажовуз қилиб, диндан, эътиқодидан

 

47-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122