– „Аллоҳга ва охират кунига ишонмайдиган, Аллоҳ ва Расули ҳаром қилган нарсани ҳаром деб билмайдиган, ҳақ динга кирмайдиган аҳли китобларга қарши то улар ўз қўллари билан ўзларини паст олиб, жизя бермагунларича урушинглар“. [9:29]
قَاتِلُوا الَّذِينَ لاَ يُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَلاَ بِالْيَوْمِ الاَخِرِ وَلاَ يُحَرِّمُونَ مَا حَرَّمَ اللَّهُ وَرَسُولُهُ– „Аллоҳга ва охират кунига ишонмайдиган, Аллоҳ ва Расули ҳаром қилган нарсани ҳаром деб билмайдиганларга қарши урушинглар“. [9:29]
Давлат тарафидан кофирларни даъват қилиш йўли шу. Мусулмонларни даъват қилиш эса бошқачароқ бўлади. Мусулмонлар Ислом ҳукмларига эътибор бермай қўйганларида, ўзлари гуруҳ-гуруҳларга ажралиб кетганларида куфр қонунлари кириб келиб, юртлари дору-л-куфр яъни куфр юртига айланиб кетган пайтда уларга даъват қилинади. Шунда ҳам уларни Исломга даъват қилинмайди, чунки уларнинг ўзлари мусулмондирлар. Уларни ўз юрларини дору-л-куфр (куфр юрти)дан Дору-л-Ислом (Ислом юрти)га айлантириш учун, яъни исломий ҳаётни қайта тиклаш учун ҳаракат қилишга даъват этилади. Бу иш эса халифалик давлатини қуриш ва Ислом ҳукмларини татбиқ қилиш билан бўлади. Бундай ҳолдаги даъват хусусий шаклда бўлмайди. Чунки хусусий иш қанчалар кўп бўлмасин, давлатни барпо қилолмайди, ҳокимиятни қўлга олишга боролмайди. Демак, бу иш бирор жамоа, уюшма ёки гуруҳ тарафидан жамоий шаклда олиб борилиши керак. Унда икки нарсанинг амалга ошмоғи шарт.
17-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122
|