Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
Модомики, Аллоҳнинг ҳадларидан (жазоларидан) бирини қўллашда қирқ кун ёққан ёмғирнинг яхшилиги мужассам экан, уни тарк қилишда шунча яхшиликни қўлдан бой бериш мавжуддир. Ё Аллоҳ, у ҳолда Аллоҳнинг ҳамма ҳадларини тарк қилиш, Қуръондан юз ўгириш, Ислом тузумини четга суришнинг оқибати нима бўларкин?! Пайғамбар с.а.в. айтадиларки: «Ер юзида биргина ҳаднинг қўлланиши ер аҳли учун қирқ тонг ёмғиридан ҳам яхшироқдир».
Модомики, Ислом ҳукмларини қўллаш ва улар билан мусулмонларнинг ишларини бошқариб боришда жамиятни разолатдан сақлаш, мол-давлатни зое бўлишдан муҳофаза этиш, фикрларни қарашларни бирлаштириш мавжуд экан, Ислом ҳукмларини четга суриш ва ишларни Исломдан бошқа нарса билан бошқаришдан Аллоҳ ҳаром қилган бузуқликларнинг ёйилишига, мол-давлатнинг соврилиб, ношаръий йўлларда сарф бўлиб айрим шахсларнинг бошқаларнинг ҳисобига бойишига, мусулмонлар бирлигининг парчаланишига, ва алалоқибат уларнинг устидан душманнинг ҳукмрон бўлиб олишига йўл очилади. Пайғамбар с.а.в. айтганлар: «Орангизда беш нарса пайдо бўлиб қолганда ҳолинглар нима кечаркин? Бу беш нарсанинг ораларингизда пайдо бўлиб қолиши ёки унга ўзларинг етиб боришларингдан Аллоҳ паноҳ берсин. 1. Қачонки бир қавмда фаҳш иш очиқчасига қилинар экан унда сўзсиз салафларида бўлмаган касалликлар, қийноқлар юзага келади. 2. Закотни ман қилган қавм осмондан ёмғирни ман қилибди. Агар чорвалар бўлмаганида уларга мутлақо ёмғир етмаган бўларди. 3. Тарозу ва ўлчовдан уриб қолган қавм тирикчиликнинг қийинчилиги ва султоннинг зулмига дучор бўлмасдан қолмайди. 4. Мусулмонларнинг амирлари Аллоҳ нозил қилган шариатдан бошқа қонунлар билан ҳукм юритар экан, уларга душманлари ҳукмрон бўлмасдан ва қўлларидаги баъзи неъматларни йўқотмасдан қўймайдилар. 5. Аллоҳнинг Китоби ва Пайғамбарининг суннатини четга сурар эканлар, Аллоҳ уларни ўзлари билан ўзлари овора бўлиб қолиш балосига гирифтор қилмай қўймайди».
Онгли, танқидий кўз билан қарайдиган одам жамиятимизга чуқур назар солса, ундаги исломий жамиятнинг шаънига тўғри келмайдиган турли хил бузуқликларнинг юзага келаётгани Ислом ҳукмларини четга суриш натижаси эканлигини кўради. Молиявий, тижорий аҳдномалар, бошқарувлар ва муомалаларни кўриб унинг исломий эмас, капиталистик жамият эканлигига шубҳа қилмайди. У яна исломий сиёсат олиб борилмаётганлиги сабабли мамлакатнинг ички бойликларидан мусулмонларнинг ўзлари фақат тирикчилик учунгина етадиган миқдорда фойдаланиб, қолган катта қисмидаги хом-ашёлар: нефтp, кон бойликлари ажнабий ширкатларнинг ихтиёридалигини кўради. Ҳолбуки, бу ишни Ислом тузуми ҳаром қилади.
Модомики, Аллоҳнинг Китоби ва Пайғамбарининг суннатини маҳкам ушлаш мусулмонларга тўғри йўлни ва душманларини қўрқитадиган қувватни берар экан, Китобу Суннатни ушламаслик уларни адашиш ва душманларидан қўрқиш балосига дучор этадики, бу балодан Китобу Суннатга яна қайтиб келмагунларича қутула олмайдилар. Бу ҳақда Пайғамбар с.а.в. хабар бериб
шундай деганлар: «Мен сизларга икки ишни қўйиб кетдим. Агар уни ушласангиз, ҳеч қачон адашмайсиз. Бу - Аллоҳнинг Китоби ва менинг суннатимдир».
Пайғамбар с.а.в. яна: «Агар Аллоҳнинг йўлини тарк қилсангизлар, Аллоҳ тепангизга Аллоҳдан қўрқмайдиган ва сизларга раҳм қилмайдиган кимсани султон қилиб қўяди. Аллоҳнинг қўлига қайтмагунингизгача бу султондан қўрқишни қалбларингдан кеткизмайди», - деган мазмунда ҳам гапирганлар.
Ҳа, бундай бўлиши муқаррар. Агар Парвардигоримизнинг шариатига қайтмасак бундан ҳам баттар бўлажак.
45-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122
|