Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

وَإِنْ جَنَحُوا لِلسَّلْمِ فَاجْنَحْ لَهَا

– „Агар улар сулҳга майл қилсалар, сиз ҳам унга мойил бўлинг“.       [8:61]


وَقَاتِلُوا فِي سَبِيلِ اللَّهِ الَّذِينَ يُقَاتِلُونَكُمْ وَلاَ تَعْتَدُوا إِنَّ اللَّهَ لاَ يُحِبُّ الْمُعْتَدِينَ

– „Сизларга қарши урушувчилар билан Аллоҳ йўлида жанг қилинг ва тажовузкор бўлманг! Шубҳасиз, Аллоҳ тажовузкорларни севмайди“.             [2:190]


أُذِنَ لِلَّذِينَ يُقَاتَلُونَ بِأَنَّهُمْ ظُلِمُوا وَإِنَّ اللَّهَ عَلَى نَصْرِهِمْ لَقَدِيرٌ

– „Ҳужумга учраётган зотларга мазлум бўлганлари сабабли (жанг қилиш) изни берилди. Албатта Аллоҳ уларни ғолиб қилишга қодирдир“.                     [22:39]


Улар бу оятларни жиҳоднинг мудофаа эканлигига далил қилишиб уруш бошлаш ҳақидаги оят бир юз йигирма битта ворид бўлган оятни бекор қила олмайди, дейишади ва бундан жиҳод фақат мудофаа учун деган ҳукмни келтириб чиқарадилар. Бу фикрдаги кишилар шарқшуносларнинг Исломдан, хусусан, Исломдаги жиҳоддан ташвишланишларидан таъсирланганлари кўриниб турибди. Чунки, ғарб эътиборни мусулмонларнинг қалбларидаги эътиқодни заифлаштиришга қаратиш билан бир қаторда жиҳодни ваҳшийлик, ёввойилик қилиб кўрсатишга ҳам қаратган. Ҳақиқатни тушунтириш, равшанлаштириш учун бир шундай деймиз. Жиҳод далиллар умумий ва очиқ бўлиб, мудофаа урушини ҳам, душманга қарши уруш болашни ҳам, маҳдуд урушни ҳам (урушга тайёрланаётган душман ҳужумини қайтариш мақсадида қилинган урушни ҳам ва бошқа хил урушларни ўз ичига олади. Уни фақат мудофаа урушига хослаштириш, ҳужумий эмас, фақат мудофаа уруши деб қайдлаш учун уни хослаштирадиган ёки қайдлайдиган далил керак. Бундай далил эса Қуръонда ҳам, Суннатда ҳам йўқ. Шунга биноан жиҳод ҳамма урушларни ўз ичига олади. Хослаш ва қайдлаш даъвосига ҳеч қандай ўрин қолдирмаслик учун жиҳод ҳақидаги охирги лаҳзаларда ворид бўлган «Тавба» сурасидаги оятларни олайлик. Аллоҳ Таоло айтадики:


قَاتِلُوا الَّذِينَ لاَ يُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَلاَ بِالْيَوْمِ الآخِرِ وَلاَ يُحَرِّمُونَ مَا حَرَّمَ اللَّهُ وَرَسُولُهُ وَلاَ يَدِينُونَ دِينَ الْحَقِّ مِنَ الَّذِينَ أُوتُوا الْكِتَابَ حَتَّى يُعْطُوا الْجِزْيَةَ عَنْ يَدٍ وَهُمْ صَاغِرُونَ

– „Аллоҳга ва охират кунига ишонмайдиган, Аллоҳ ва унинг Пайғамбари ҳаром деган нарсани ҳаром деб билмайдиган, ҳақ (яъни Ислом) динига эътиқод қилмайдиган аҳли китоблардан иборат бўлган кимсаларга қарши то мағлуб ҳолларида ўз қўллари билан (зиммаларидаги) солиқ-жизяни тўламагунларича, жанг қилингиз!“ [9:29]


وَقَاتِلُوا الْمُشْرِكِينَ كَافَّةً كَمَا يُقَاتِلُونَكُمْ كَافَّةً وَاعْلَمُوا أَنَّ اللَّهَ مَعَ الْمُتَّقِينَ

– „Барча мушриклар сизларга қарши жанг қилгани каби, сизлар ҳам барчангиз уларга қарши жанг қилингиз! Ва билингизки, Аллоҳ тақволик инсонлар билан биргадир“.                                                     [9:36]

 

57-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122