Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

ҳам, қийинчилигу енгилликда ҳам қулоқ солиб, итоат этиш, дин манфаатини ўзимизникидан юқори қўйиш, ҳукмдорларга қарши чиқмасликка бўлган эди. Пайғамбар с.а.в. «Ҳукмдорларнинг қилмишларида куфр мана-ман деб очиқ кўриниб турган ҳамда бу ишнинг куфрлигига қўлингизда Аллоҳ томонидан берилган бир далил хужжат бўлган тақдирдагина уларга қарши чиқишингиз мумкин», - деганлар.


2. Тил билан ўзгартириш.
Тил билан ўзгартириш қўл билан ўзгартиришга қодир бўлиш- бўлмасликдан қатъий назар бўлаверади. Тил билан ўзгартириш, агар юзма-юз туришнинг имкони бўлса, юзма-юз туриб, озорланишга олиб борса ҳам, ҳокимнинг юзига феъли инкор қилинади. Чунки, Пайғамбар с.а.в. айтганларки: «Шаҳидларнинг саййиди Ҳамза ва золим ҳокимга қарши туриб унга йўл кўрсатган ва натижада ҳоким уни ўлдирган кишидир».


Гоҳида ҳозирдаги каби юзма-юз бўлиш имкони бўлмай қолади. Бундай пайтда инкор қилиш газета, журнал, радио, телевидение каби оммавий ахборот воситалари каби воситалар орқали, жума хутбаларида, оммавий йиғинларида ёки инкор қилиниш керак бўлган фикрлар, ишлар, тасарруфларни инкор қилувчи варақалар ва китоблар тарқатиш билан бўлади.


3. Қалб билан ўзгартириш.
Бу иш тил билан ҳам инкор қилиш учун қувват йўқ пайтда бўлади. Умму Саламанинг ҳадисида келганки: «Кимки ёмон кўрса, (яъни дил билан инкор қилса) у гуноҳдан фориғ бўлибди. Кимки инкор қилса у саломат бўлибди. Лекин кимки рози бўлиб эргашса…». Аввалги ривоятда эса бундай: «Кимки билса гуноҳдан холи бўлибди. Кимки инкор қилса саломат бўлибди. Лекин кимки рози бўлиб эргашса…».


Бу ҳадис шарҳида Нававий шундай дейди: «Унинг маъноси - Аллоҳу аъламу (яъни Аллоҳнинг Ўзи жуда яхши билувчидир) - кимки мункар ишни билса ва унга қарши чиқмаса, унга қўли ёки тили билан ўзгартириш билан гуноҳдан ва азобдан фориғ бўлиш йўли очилади. Агар бунга ожизлик қилса қалби билан ёмон кўрсин. Ким инкор қилса, саломат бўлади, яъни ким қўли ва тили билан ўзгартиришга қодир бўлмаганлиги учун дили билан инкор қилиб ёмон кўрса, ўша ишнинг гуноҳига шерик бўлиб қолишдан саломат бўлиб қолади. Лекин кимки рози бўлиб эргашса, яъни уларнинг феълига қалби билан рози бўлса ва амалда эргашса, гуноҳдан фориғ ҳам бўлмайди».
Охиргиси яъни қалб билан инкор қилиш, ҳадисда келганидек, энг заиф иймондир. Ундан кейин эса, яъни қалб билан ҳам инкор қилмаса, тирик одамнинг ўликдан фарқи қолмайди.
Ҳузайфа ибн Ямон бир куни одамларга қараб шундай деди: «Эй одамлар, мендан сўрамайсизларми? Одамлар Пайғамбар с.а.в.дан эзгулик ҳақида сўрар эдилар, мен эса ёмонлик ҳақида сўрар эдим. Мендан тирик ўликлар ҳақида сўрамайсизлар-ми?

 

Аллоҳ Таоло Муҳаммад с.а.в.ни пайғамбар қилиб юборди. У киши одамларни залолатдан ҳидоятга, куфрдан иймонга даъват этдилар. Даъватни қабул қилган қабул қилди. Аввал ўлик бўлган кимса ҳақиқат билан тирилди.

 

72-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122