Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
ҳоким халифа бўлади. Бугунги кунда вазирлар деб номлаёнаётганлар Ислом давлатида муовинлар дейилади. Уларнинг ҳуқуқлари вазирларнинг ҳуқуқларидан фарқ қилади.
Қироллик тузумида қирол билан бирга вазирлар мажлиси ва вазирлар раиси бўлади. Агар ҳокимият демократик бўлса, кўппартияликка рухсат беради. Вазирлар раиси эса вакиллари раиятининг кўпчилигини ташкил қилган партиядан бўлади. Масалан, Англиядаги ҳолат мана шундай. Амалий ҳоким вазирлар раиси. Агар ҳокимият мустабид бўлса, вазирлар раисини подшоҳнинг ўзи тайинлайди. Амалий ҳоким ҳам подшоҳнинг ўзи бўлади. Масалан, Эронда шоҳ замонидаги ҳолат шундай бўлганди. Ҳокимият ворислик йўли билан авлоддан авлодга ўтади. Ислом давлатида эса давлат раиси уммат томонидан сайланади. Унда ўзидан кейин хоҳлаган одамига ҳокимиятни бериш ҳуқуқи йўқ. Модомики, халифа ҳукмдорлик вазифасини бажаришга қодир ва салоҳиятли экан, унинг халифалик муддати чегараланмайди. Республика раисининг ҳукмдор бўлиб қолиши эса чекланган бир муддат учун бўлиб, ундан ўтолмайди. Исломдаги ҳокимият тузуми совет иттифоқидаги республикалар иттифоқи тузумидан ёки Америка қўшма штатларидаги штатлар иттифоқидан фарқли ўлароқ бирлик тузумидир. Уларда ҳар штатнинг ўз ҳокими, молияси ва ўзига хос бўлган уммат мажлиси бор. Ислом давлатидаги ҳокимлар тўрттадир: халифа, муовин, ҳоким, омил.
Бу тўрт ҳукмдорнинг ҳар бири балоғатга етган, оқил, ҳур адолатли ва эркак киши бўлиши шарт. Мусулмон бўлмаслиги эса мутлақо мумкин эмас. Бошқа давлатларда ҳукумат раиси ҳоким бўлади. Шунингдек, вазирлар раиси, вазирларнинг ўзлари, оппозициядаги партиялар ва ҳар хил касаба уюшмалари бўлади. Гоҳида опозициядаги партия чет давлатлар билан музокоралар олиб бориши ёки айрим сиёсий ишларда шартномалар тузиш учун мулоқот ҳам қилади. Исломда эса бундай мулоқотга рухсат этилмайди. Чунки оппозициядаги партия ҳукмрон эмас. Унинг ишларни бошқариши жоиз эмас. Ташкилотлар ҳам ўзларига мансуб кишиларнинг ишларини бошқаради. Масалан, ўзининг бир ишчисига қайси бир ишни қилиш учун розилик ҳуқуқини бериш (шаҳодатнома беради). Ҳимоячига ҳам шундай гувоҳнома беради. Бу ҳимоячи ўша (ўзи мансуб бўлган) ташкилотнинг кўрсатмалари доирасидагина ишлай олади. Яна масалан, табиб ва муҳандисга ишлаш рухсатномаси беради. Ислом давлатида эса бундай бўлмайди. Чунки бундай ташкилотлар ва ҳатто хайрия жамиятларининг ҳам бўлиши мумкин эмас. Ички-ю, ташқи ишларнинг ҳаммасини давлат раиси - халифа бошқаради. Ички ишларни раиятга шаръий ҳукмларни ижро этиш билан, ташқи ишларни эса бошқа халқ ва миллатларни Исломга даъват этиш, ҳамда хоҳ сиёсий, хоҳ аксарий, хоҳ тижорий, хоҳ иқтисодий, хоҳ бошқа, мусулмонлар учун фойдали бўлган давлатлараро алоқаларни бошқариш билан олиб боради.
Исломдаги ҳокимият тузуми бошқа тузумлардан тубдан фарқ қилади. У тўрт қоидага асосланади.
78-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122
|