Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Ноумид бўлган мушриклар ифлос, тубан услубларни қўллашга ўтишади. Бу услубларни ёрқин ҳужжат-далиллар қаршисида туролмай абгор бўлган ҳамма замондаги мушриклар қўллайдилар. Улар ташвиқот юргизиб одамлар билан Ислом орасини тўсиб қўймоқчи бўладилар. Улар Пайғамбар с.а.в.ни ҳали сеҳргар, ҳали фолбин деб туҳмат қилишарди. Бас, бунга жавобан оятлар нозил бўлди. Аллоҳ Таоло айтади:


إِنَّهُ لَقَوْلُ رَسُولٍ كَرِيمٍ -40, وَمَا هُوَ بِقَوْلِ شَاعِرٍ قَلِيلاً مَا تُؤْمِنُونَ -41, وَلاَ بِقَوْلِ كَاهِنٍ قَلِيلاً مَا تَذَكَّرُونَ -42, تَنزِيلٌ مِنْ رَبِّ الْعَالَمِينَ -43,
– „У (Қуръон) шак-шубҳасиз улуғ пайғамбарнинг (Аллоҳ даргоҳидан келтирган) сўзидир! У бирон шоирнинг сўзи эмасдир. Сизлар (ушбу Қуръон Аллоҳнинг каломи эканига) камдан-кам иймон келтирурсизлар! Ва бирон коҳин-фолбиннинг сўзи ҳам эмасдир! Сизлар кадан-кам насиҳат олурсизлар. У барча оламлар парвардигори томонидан нозил қилинган (китобдир)“.    [69:40-43]
Кейин Пайғамбар с.а.в. бир ажамий одам билан учрашиб, ундан аввалгиларнинг хабарларини ўрганаётир, чунки унинг гаплари аввалги афсонлардандир, дийишди. Аллоҳ Таоло уларни рад қилиб, оят-ҳужжатлар нозил қилди.


وَلَقَدْ نَعْلَمُ أَنَّهُمْ يَقُولُونَ إِنَّمَا يُعَلِّمُهُ بَشَرٌ لِسَانُ الَّذِي يُلْحِدُونَ إِلَيْهِ أَعْجَمِيٌّ وَهَذَا لِسَانٌ عَرَبِيٌّ مُبِينٌ
– „Аниқки, Биз уларнинг Қуръонни Муҳаммадга бирон одам ўргатмоқда, - деяётганини билурмиз. Лекин уларнинг бу даъволари пучдир, чунки улар ишора қилаётган одамнинг тили ажамий (яъни арабий эмас), бу Қуръон эса очиқ-равшан арабийдир“.                                                            [16:103]


Кейин улар Қуръонни Муҳаммаднинг ўзи тарафидан дейишди. Шунда Қуръон ўзларининг фасоҳатлигию, балоғатлиги билан фахрланадиган мушрикларни: „Қуръонга ўхшаш нарса яратинглар!“ - деб рақобатлашишга чақирди. Аллоҳ Таоло айтади:


وَإِنْ كُنتُمْ فِي رَيْبٍ مِمَّا نَزَّلْنَا عَلَى عَبْدِنَا فَأْتُوا بِسُورَةٍ مِنْ مِثْلِهِ وَادْعُوا شُهَدَاءَكُمْ مِنْ دُونِ اللَّهِ إِنْ كُنتُمْ صَادِقِينَ -23, فَإِنْ لَمْ تَفْعَلُوا وَلَنْ تَفْعَلُوا فَاتَّقُوا النَّارَ الَّتِي وَقُودُهَا النَّاسُ وَالْحِجَارَةُ أُعِدَّتْ لِلْكَافِرِينَ -24,
– „Агар Биз бандамизга туширган нарсага (Китобга) шубҳангиз бўлса, у ҳолда шунга ўхшаш биргина сура келтиринг ва Аллоҳдан ўзга гувоҳларингизни чақиринг, агар ростгўй бўлсангиз. Энди агар бундай қилолмасангиз, ҳаргиз қилолмайсиз ҳам, у ҳолда одамлар ва тошлар ўтин бўладиган кофирлар учун тайёрлаб қўйилган дўзахдан қўрқинглар!“             [2:23,24]

 

101-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122