Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
وَأَعِدُّوا لَهُمْ مَا اسْتَطَعْتُمْ مِنْ قُوَّةٍ
– „Ва улар-кофирлар учун куч тайёрланглар…“ [8:60]
Жиҳодга имкони борича куч ва керакли қуролларни тайёрламоқлари лозим. Яна жиҳодга тааллуқли бўлган ишлардан - Аллоҳ Таоло аввалда битта мусулмон ўнта кофирга тенг келиб урушишига, кейин буни енгиллатиб битта мусулмон иккита кофирга тенг келиб урушишига буюрган. Демак, мусулмонларнинг қуввати жиҳодда кофирлардаги қувватнинг ярим бўлиши керак. Жиҳод вожиб бўлиши учун унга тааллуқли бўлган мана шу ишларнинг ҳаммаси мукаммал бўлиши шарт. Агар улар мукаммал бўлмаса, жиҳод вожиб бўлмайди. Жиҳод шахсий эмас, жамоий ишдир. Якка шахсга жиҳод вожиб эмас. Халифасиз ҳам жиҳод қилиб бўлмайди, Халифанинг бўлиши шарт. Даъватнинг дастлабки ҳолатидан бошқа ҳолатларда битта иккитага тўғри келиши ҳам шарт. Бундай бўлмаса ҳам жиҳод вожиб бўлмайди. Мана шу шартлар тўла бўлган пайтда жиҳод вожиб бўлади. Тўла бўлмаган ёки айримлари тўла бўлмаган пайтда мандуб бўлади. Шунинг учун ҳам халифасиз жиҳод қилиш, тайёргарликсиз жиҳод қилиш, якка шахснинг жиҳод қилиши кабилар жоиздир (вожиб эмас). Чукни Аллоҳ Таоло Пайғамбар с.а.в.га:
فَقَاتِلْ فِي سَبِيلِ اللَّهِ لاَ تُكَلَّفُ إِلاَّ نَفْسَكَ
– „Аллоҳ йўлида уруш қил, қийинчиликни фақат ўзинггагина ол“, [4:84] деб якка ҳолатда бўлса ҳам жиҳод қилишларига ижозат берган.
Исроил давлатининг ичида фаластинлик фидойиларнинг портлатиш операциялари, ўз жонига қасд қилиш деб ном олган ишлари шахсий-якка ҳолдаги жиҳоддир. Лекин бу ишни ўз жонига қасд қилиш иши деб бўлмайди. Чунки жиҳод билан ўз-ўзини ўлдириш орасида катта фарқ бор.
Шахсий жиҳодни ўзини ҳалокатга ташлаш деб ҳам бўлмайди. Чунки ўзини ҳалокатга ташлаш жиҳод қилишда эмас, балки уни тарк этишдадир. Аллоҳ Таоло айтади:
وَأَنفِقُوا فِي سَبِيلِ اللَّهِ وَلاَ تُلْقُوا بِأَيْدِيكُمْ إِلَى التَّهْلُكَةِ
– „Аллоҳ йўлидаги кураш учун молларингизни сарфлангиз. Ва бахиллик қилиш билан ўзингизни ҳалокатга ташламанг!“ [2:195]
Саъд ибн Маоз дейдиларки: «Аллоҳ Таоло Пайғамбарига нусрат бериб, уни азиз, ғолиб қилганидан кейин биз энди урушни тарк этиб, мол-давлатимизга қайтиб, уларни ўнглаб олсакмикан, деган эдик, Аллоҳ Таоло биз ансорийлар ҳақида шу оятни нозил қилди. Демак, бу оят жиҳодни тарк қилишнинг ёмон оқибатларидан уларни огоҳлантириш учун нозил қилинган.
Модомики, жиҳод ибодатлардан экан, ибодат учун эса ният қилиш шарт экан, мужоҳид учун ҳам ният шарт. Пайғамбар с.а.в. охир замонда Каъба билан ҳимояланган қавм билан урушиш учун юзланган ва ер юзини вайрон қилган лашкар ҳақида хабар бериб, лашкарнинг орасида солиҳ кишилар ҳам, ярамас одамлар ҳам бўлишини айтган эдилар. Шунда Пайғамбар с.а.в.дан солиҳ кишиларнинг оқибати ҳақида сўраган эдилар. У киши: «Ҳаммаси ниятига қараб тирилади», - деб жавоб бердилар (яъни ҳаммасининг ниятига боғлиқ бўлади).
63-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122
|