Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

ночор аҳволга тушиб қолади. Бундай урушларда мусулмонлар тарихида ҳам ҳеч мағлубиятга учраган эмаслар.


Энди давлатлараро алоқаларнинг уруш ёки тинчлик алоқаси бўлишига келсак. Ислом бир меҳвардирки ташқи сиёсат унинг атрофида айланади. Ислом давлатининг бошқа давлатлар билан бўладиган алоқаси ҳам унга асосланади. Чунки халқнинг сиёсий муаммоси Исломдир. Исломий фикрларнинг буюклигини кўрсатиш энг катта сиёсий йўллардан ҳисобланади. Бу сиёсий масала давлат ва халқ дуч келадиган бир ишдир. Бу иш улардан ишларни бошқаришни талаб қилади. Улар бунинг талабини бажаришлари шарт. Ана шу иш сиёсий муаммодир. Бу иш умумий бўлса, сиёсий муаммо хусусий бўлганда ҳам сиёсий муаммо дейилади. Ишнинг бир қисми бўлганда эса муаммонинг бир масаласи бўлади.


Ислом уммати бир ишга дуч келаяпти. Бу иш ундан ишларни бошқаришни талаб қилаётир. Уммат унинг талабини бажариши шарт. Бу иш халифаликни қайта тиклашдир. Мана шу сиёсий муаммо бўлади. Давлат барпо бўлганидан кейин эса, унинг сиёсий муаммоси ичкарида Исломни татбиқ этиш ва исломий фикрларнинг буюклигини кўрсатиш бўлади. Исломнинг аҳли зимма, омонлик сўраганлар, аҳдлашганлар билан бўлган муомаласи, ҳокимнинг одамлар устидан эгадор-ҳукмдорлиги эмас, балки шариатнинг ижрочиси эканлиги, умматнинг мукаммал тартибда ҳокимдан ҳисоб олиб туриши исломий фикрларнинг буюклигидандир. Умматнинг ҳокимдан ҳисоб олиши вожиб бўлганидек, зулм қилган тақдирда ҳам унга итоат этиши вожибдир. Гуноҳ ишларда эса ҳокимга итоат этиш ҳаром. Ҳокимда очиқ куфрни кўрган умматнинг унга қарши қўзғолон кўтара олиш ҳуқуқидан фойдалана олиши ҳам исломий фикрларнинг буюклигидандир. Исломда ҳоким билан маҳкум ҳамма нарсада баробар. Ҳоким ҳам бошқа шахслар каби қозига шикоят қилади. Унинг ўзи бирор ишда шариатга хилоф иш қилса, шикоятлар билан шуғулланадиган қозига унинг устидан ҳам шикоят қилинади. Мана шулар исломий фикрлардир. Уларни кўрсатиш вожиб. Токи даъват одамларни ўзига жалб қилсин. Давлат ҳудудидан ташқаридаги одамлар буни ҳис қилиб унга рағбат қилсинлар. Давлат ичкарида Исломни чиройли татбиқ қилиб, давлат сифатида кучга кириб, катта давлатлар билан юзма-юз туришга қодир бўлган пайтда исломий даъватни ташқарига ёйишни бошлайди. Бу Ислом оламининг битта давлатда бирлашганидан кейин амалга ошади. Ана шу пайтда давлат беллашишга қодир бўлиш даражасида қувватга эга бўлади.


Ислом давлатининг иқтисодий манбалари ерининг кенглиги жиҳатидан ҳам, аҳолисининг кўплиги жиҳатидан ҳам, бошқа ҳамма давлатнинг иқтисодий манбаларидан кўпроқ. Бунинг сабаби шуки, мусулмонлар мусулмонлар оммасининг ҳар бир манфаатини юзага чиқариш учун саҳоватли бўлишга буюрилганлар.

 

Бу иш айниқса жиҳод пайтида авж олади. Мусулмонлар эътиқод урушидаги мағлубиятларининг маъноси энг азиз нарсалари бўлган эътиқодларининг барбод бўлиши эканлигини аниқ биладилар. Шунинг учун

 

86-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122