топшириқларини бажаришга ва мусулмонларнинг ҳалқумларида мангу найза бўлиб қадалиб туриши учун таянч нуқталари бўлмиш Исроилни сақлаб қолишга имкон топдилар.
Ҳокимлар дастлаб мусулмонларнинг эътиқодини ўйлаб эмас, балки капиталист хўжайинларининг тузумини ҳимоя қилиш мақсадида бу партияларга қарши турар эди. Ҳеч қанча вақт ўтмай партиялар ва озодлик номи билан аталган ҳаракатларни катта вазифалар ва юқори мансаблар бериш билан жиловлаб олдилар. Шундай қилиб, кофирлар бошқарувидаги ҳокимлар, малайлар, сохта сиёсатчилар, малай партиялар жамиятни суюлтириб, заифлаштириб юбора олдилар. Натижада жамият тобора издан чиқиб, боши берк кўчага кириб қолди. Уни инқироз ишончсизлик, ҳавойи нафсларнинг тортиб кетишлари бошқарди. Одамлар бирон-бир фойдали ишни порасиз амалга ошира олмай қолдилар. Одамларга хизмат қилиш учун тузилган давлат худди ўғрилар гуруҳига айлангану одамларнинг молларини тортиб олаётганга ўхшар эди. Жамиятда пора беришга қодир бўлган бойгина жирканч ҳокимият соясида яшаш ҳуқуқига эга эди. Камбағал ёки пора беришдан ҳазар қиладиган, шариатга амал қилишни хоҳлайдиган киши эса бундай ҳуқуқдан маҳрум эди. Бойлар салтанатдаги масъул шахслар билан хуфёна тил бириктириб жамиятдаги яшаш учун зарур бўлган барча омиллар устидан эгаликни қўлга олдилар. Бу билан мансабдор ва масъул шахсларнинг зиммасидаги масъулиятни ҳам издан чиқардилар. Натижада бирон-бир муомала порасиз бўлмайдиган бўлиб қолди. Ахлоқ бузилди, одамлар
5-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122
|