Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

назарга асосланган, яъни, динни ҳаётдан ажратиб ташлашга хизмат қиладиган, мутлақ эркинликларга - эътиқод эркинлиги, шахс эркинлиги ва фикр эркинликларига даъват қиладиган ғарб дунёқарашини ўргатишди. Уларнинг мурғак онгларига бир Уммат фарзандларини турли жинсу миллатларга ажратиб юборадиган миллатчилик тушунчаларини сингдиришди. Турк ёшларидан иборат «Ёш турклар жамияти» номли бир жамият тузишди. Улар Франциядан қайтишгач бу жамият «Иттиҳод ва тараққий партияси» номини олди. Бу партия ўша вақтдаёқ мутлақ эркинликларни ва давлат юритиш учун исломий дастурдан ўзга бир дастур бўлишини талаб қилдилар. Мана шу талабнинг ўзи исломий эътиқодни парчалаш ва Ислом тузуми билан ҳукм юритишдан чекинишга кифоя қилар эди. Мана шу партияни вужудга келтириш билан мусулмон фарзандларининг ўзидан Ислом Умматини парчалаш ва Ислом тузумини йўқ қилиб юбориш учун хизмат қиладиган шахсларни вужудга келтиришди.
Кофирлар шунинг ўзи билан кифояланиб қолмай, араб ёшларидан ҳам «Ёш араблар жамияти» номли жамият тузди. Уларга ҳам ғарб маданиятини ўргатиб, дилларига араб миллатчилиги оғусини қўйишди. Бу ёшлар ватанга қайтишгач, мусулмон фарзандлари ёрдами билан Усмоний давлатдан қутулиш учун хизмат қиладиган махфий жамиятлар тузишга киришиб кетдилар. Ўша вақтда араб ёшлари билан турк ёшлари ўртасида кураш бошланди. Униси араблиги билан фахрланса, буниси турклиги билан ғурурланар эди. Иккиси ҳам Исломсиз бирор кун ҳам азиз бўлмаганлигини мутлақ эсдан чиқарган эди. Биринчи жаҳон уруши бошланганда араблар инглиз ва французлар тарафида, турклар эса немислар тарафида туришди. Уруш мусулмон давлатининг парчаланиши, бирлигининг йўқолиши, Ислом халқларининг бўлиниб кетиши ва оқибат натижада ҳаммасининг мустамлакага айланиб, кофирларга қарам бўлиб қолиши билан ниҳоясига етди. Шундай қилиб кофирларнинг асл хоҳишлари рўёбга чиқди қолди.

 

Кофирлар мусулмон фарзандлари орасидаги жарликни янада чуқурлаштириш, Ислом Уммати бирлигига ва унинг Ислом тузумига қайтишига тўсқинлик қилиш мақсадида мусулмонларнинг мамлакатларини қисмларга ажратиб юборди. Аввалги бир бутун Уммат бир неча вужудларга айланиб қолди. Илгари бир тузум - Ислом тузумига эга бўлган Умматнинг куни турли хил тузумлар ва бир-бирига қарама-қарши бўлган қонунларга қолди. Бу мамлакатлар бир-бирларига душман бўла бошлади. Гоҳида икки мамлакат фарзандлари бир-бири билан мустамлакачилар хоҳишларини қондириш учунгина уришар эди. Кейин кофирлар мусулмон фарзандларидан мана шу халқларни бошқариб турадиган ҳокимларни тайинладилар. Бундан мақсад - бузуқ вазиятларни, миллатни қайта бирлаштириш учун бўладиган ҳар қандай ҳаракатларга ғов бўлиш учун вужудга келтирилган ясама, сохта чегаралар-ҳудудларни сақлаб қолиш, сохта демократия, жирканч эркинлик ва динни ҳаётдан ажратиш учун кофирлар ўйлаб топган куфр асосидаги капитализм каби тушунчаларга ундаш эди. Малай ҳокимлар Уммат бирлигини ва унинг Ислом тузумига қайтишини тўсишга хўжайинларининг

 

4-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122