Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Бу ҳокимлар-ку охиратларини дунёларига сотиб, адашиб ҳалок бўлаётган экан, нега энди биз уларнинг ортидан юриб, уларни деб ўзимизни ҳалокатга ташлашимиз керак экан? Ахир, биз бир золимнинг ҳавойи нафси деб ўзининг охиратини ўзганинг дунёсига сотиб юборган кимсанинг энг аҳмоқ одам эканлигини биламиз-ку!


Тўртинчидан: Аллоҳнинг йўлини тўсишда ва бу йўлни чалкаштириб юборишда ҳукмдорлар ёлғиз эмаслар. Бу ишда уларнинг салтанат устунларини тиклаб берган кимсалар, аскарлар, ҳамма ерда ҳозиру нозир бўлган жосуслар, ноҳақ ҳукм юритадиган қозилар ҳам улар билан биргадир.


Салтанатнинг устунлари бўлмиш уммат вакил (депутат)лари - маслаҳат мажлиси, делегатлар съезди ёки миллий етакчилик, мамлакат етакчилиги каби турли хил номлар остида ҳокимлар чиқарган қонун қоидалар билан келишиб, уларнинг ишларига шаръий тамғалар ёпиштириб, у (ҳоким)ларни умматнинг хоҳиш истагини бажараётган қилиб кўрсатмоқдалар.


Қўриқловчилар эса уларни ҳимоя қиладиган, уларнинг зулмидан халос бўлишга интилаётганларни янчадиган хос қувватлардир. Улар миллатни қўриқлаш ва мамлакатни тинч сақлашдан кўра кўпроқ ҳокимларнинг тинчлигини сақлайдилар. Аскарлар уларнинг ёлғонларини тасдиқлайдилар. Полисментлар эса уларга зулм қилишларида ёрдамлашадилар. Бу икки тоифадан Пайғамбар с.а.в. безор бўлиб айтганларки: «Эй Каъб ибн Ужра, Аллоҳ сенга пасткашларнинг амирлигидан паноҳ берсин. Дедики, пасткашларнинг амирлиги қанақа бўлади? Айтдиларки, мендан кейин менинг йўлимни тутмаган амирлар бўлади. Уларнинг ёлғонларини тасдиқ қилмайдиган ва зулм қилишларига ёрдам бермаган одамлар мендандирлар ва мен ҳам улардандирман ва улар менинг ҳавзимга тушажакдирлар. Эй Каъб ибн Ужра, рўза қалқондир, садақа хатони ўчиради, намоз эса худога яқинликдир (яна бир ривоятда ҳужжатдир, дедилар). Эй Каъб ибн Ужра, одамлар икки тоифа йўловчилардир, ўзини сотиб олиб, уни озод қилгувчилар ва ўзини сотиб уни ҳалок қилгувчилардир».


Жосуслар эса хонадонларда, ишхоналарда, бозорларда мусулмонларнинг ораларига кириб, ахборот тўплайдиган, Аллоҳ йўлида даъват қилаётганлар изидан айғоқчилик қиладиган ва яна ўзларини мусулмон деб ҳисоблайдиган кимсалардир. Улар Аллоҳ Таолонинг ушбу оятининг маъносига тушунмайдиларми?!:


فَأَذَّنَ مُؤَذِّنٌ بَيْنَهُمْ أَنْ لَعْنَةُ اللَّهِ عَلَى الظَّالِمِينَ -44, الَّذِينَ يَصُدُّونَ عَنْ سَبِيلِ اللَّهِ وَيَبْغُونَهَا عِوَجًا وَهُمْ بِالآخِرَةِ كَافِرُونَ -45,
– „Бас уларнинг ўрталарида бир жарчи: „Аллоҳнинг йўлидан тўсадиган ва уни бузишни истайдиган, ўзлари охиратга ишонмайдиган золимларга Аллоҳнинг лаънати бўлгай“ - деб жар солур“. [7:44,45]
Аллоҳ уларга ўзининг азиз Китобида ёмон оқибатни ваъда қилган:

 

41-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122