Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

– „Бас, сиз ўзингизга буюрилган ишни яъни ҳақ динга даъват этишни очиқ-ойдин қилинг ва мушриклардан юз ўгиринг! Албатта биз ўзимиз сизни масхара қилгувчиларни ҳалок этиш учун кифоя қилурмиз. Улар Аллоҳга бошқа илоҳларни шерик қилурлар. Бас, яқинда - қиёмат кунида бу қилмишларининг оқибатини билиб олурлар“.       [15:94-96]


Кейин Пайғамбар с.а.в. саҳобалар билан икки саф бўлиб чиқдилар. Биринчи сафга Умарни, иккинчи сафга Ҳамзани бошлиқ қилиб тайинладилар-да, Қурайш билан рақобатлашиш ва уларга ўзининг янги ҳизби-гуруҳини намойиш этиш учун Арқам ибн Абил-Арқамнинг уйидан Каъба сари юрдилар. Бу билан даъватнинг иккинчи даврини бошладилар. Бу давр жамият билан муносабатга киришиб, мушрикларнинг эътиқоди ва урф-одатлари билан фикрий курашиш, қабилалар ва қабила бошлиқлари билан эса сиёсий курашиш давридир. Пайғамбар с.а.в. Маккани даъватни ёйиш нуқтаси қилиб олдилар. Токи саҳобалар эътиқод уларнинг дилларидан жой олганидан кейин жамиятда дастлабки вазифаларни бажаришга киришсинлар. Токи одамлар даъват эгаларини - янги эътиқод эгаларини топиб олсинлар. Токи одамларга улар билан қўшилиш ва фикр алмашиш осон бўлсин. Токи икки эътиқод орасидаги фикрий кураш алангаласинда, сохта эътиқодлар, хато фикрлар, нотўғри тушунчалар тўзиб кетиб, тўғри ва рост тушунчалар эса гуллаб яшнасин. Кейин эса ҳар бир ақлли одам ҳақиқатнинг қаердалигини, садоқатнинг белгиларини англаб олсин. Шунда заиф ҳужжатлар ярамайдиган бўлиб қолади-да, мушрикларнинг эътиқодлари янги эътиқод қаршисида мағлубиятга учрайди.


Биринчи тўқнашув Пайғамбар с.а.в. ва амакилари Абу Лаҳаб ўртасида бўлиб ўтди. Пайғамбар с.а.в. Сафода туриб Қурайшни номлари билан чақирдилар: «Эй Абдулмуталлиб авлоди, эй Абду Маноф авлоди, эй Тайм авлоди, эй Махзум авлоди, эй Асад авлоди, Аллоҳ Таоло менга яқин қариндошларимни огоҳлантиришимни буюрди. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ демагунлангча сизлар учун бу дунёда фойда, у дунёда насиба олиб беролмайман.


Шунда амакилари Абу Лаҳаб: «Эй қуриб кетгур, шунга бизни тўпладингми?» - деди. Бас, Аллоҳ Таоло унинг ҳақида:


تَبَّتْ يَدَا أَبِي لَهَبٍ وَتَبَّ
– „Абу Лаҳабнинг қўллари қуригай - ҳалок бўлгай! Аниқки, у қуриди - ҳалоқ бўлди!“ [111:1] оятини нозил қилди.


Мушриклар Пайғамбар с.а.в.ни даъватдан кўп марта қайтардилар. Лекин у киши улар билан рақобатлашдилар, уларнинг ақлларини аҳмоққа чиқардилар. Кейин мушриклар Пайғамбар с.а.в.нинг амакилари олдига бориб шикоят қилдилар. Шунда Пайғамбаримиз ўзининг ўша машҳур гапларини айтдилар: «Эй амаки, Аллоҳга қасамки, қуёшни ўнг қўлимга, ойни эса чап қўлимга тутқазиб қўйганларида ҳам бу ишни тарк қилмайман. Аллоҳ мени ғолиб қилур, ёки унинг йўлида ҳалок бўлурман».

 

100-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122