Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
уларга таъсир ўрказа олмайдилар. Ҳаётда миқёслар, тушунчалар ва қаноатлар талаби билан ҳаракат ва тасарруф қиладилар. Бу мажмуа бир қоидадирки, ундан давлатнинг ҳуқуқий воқеига, миллатнинг эса ижтимоий воқелигига кириб борилади.
Демак, бу тушунчалар, миқёслар ва қаноатларнинг бир манбаи бўлиши шарт. Давлатдаги ва умматдаги таъсир қувватига эга бўлган нарса ўша уммат ва давлатдан бошқа бир нарсадир. У таъсирланувчи эмас, таъсир қилувчидир. У мазкур нарсаларни вужудга келтиришга, марказлаштиришга, ўзгартириш, алмаштириш, ва сақлашга қодир.
Бу ерда халқ орасидан етишиб чиққан мутафаккир шахслар вужудга келтирувчилардир, деган фикр тез хаёлга келади. Натижада хатога йўл қўйилади, қадамлар тойилади. Чунки шахслар шахс деган сифатлари билан вужуд эмасдирлар. Уммат эса ўз мажмуида вужуддир. Давлат вужуддир. Уларга фақат боғлаб турувчи омиллардан таркиб топган, вужудлик сифатига эга бўлган, улардан ҳам кучлироқ вужудгина таъсир эта олади. Шахс қанчалар қудратли бўлмасин, вужуд эса қанчалар заиф бўлмасин, шахс вужудга таъсир эта олмайди. Зеро вужудга фақат вужудгина таъсир эта олади. Бир шахсда пайдо бўлган фикр холис шахсий фикр бўлиб қолаверади. У мутафаккир шахсда қаноатга айлангандагина фикрлик сифатидан миқёс ва тушунча сифатига ҳамда фикрлаш тарафидан фикрлаш ва татбиқ этиш тарафига ўтади. Ана шу пайтда фикр фикрлаш майдонидан одамлардаги вужуд кўламига, кейин эса жамиятдаги вужуд кўламига чиқади.
Уларни (тушунчалар, миқёслар ва қаноатларни) ўзгаришга олиб борадиган нарса уларга қатъий ишониш, яъни мутафаккирнинг воқега мувофиқ қатъий тасдиқлашидир. Бунга олиб борадиган йўл эса қайта-қайта қилиш, қаноатлантириш ва татбиқ этишдир. Бу ишлар жамоада ва жамоа билангина ҳосил бўлади. Бу қаноатлантириш ва татбиқ этиш то фикр мана шу жамоанинг ва ундаги ҳар бир кишининг мулкига айлангунга қадар давом этади. Уларнинг ҳаётга қарашларига кириб, уни эгаллаб олади. Тасарруфларига кириб уларни ўнглайди. Унинг ўз ҳокимияти бўлиб бир иқлимга айланадики, унга кириб қолган инсон унинг хусусиятларидан таъсирланади. Шу билан фикрнинг ўзига хос бир вужуди юзага келади. Бу вужуд умматнинг вужудидан эмас. Умматнинг ўзидан бир қисмдир. Демак, бу вужуд уммат вужудидан бошқа бир вужуддир. У давлат вужудининг остида эмас, давлат салтанатининг остида юради.
Бу фикрий вужуд уммат орасида ташкил бўлган ҳизбдир. Демак, умматга ёки давлатга таъсир қилувчи омил мутафаккир шахслар эмас, балки ҳизбдир.
Ҳизб вужуд сифатида давлат вужуди ва уммат вужуди билан курашга киришади ва уни енгади. Бу кураш фикрий кураш, яъни тушунчалар, миқёслар ва қаноатлар курашидир. Шунинг учун ҳам у умумий алоқаларни ва умумий манфаатларни объект қилиб олади. Чунки у умматнинг ўзини парчалаш, ёки ундаги маълум бир шахсни парчалаш билан эмас, вужуднинг асоси бўлмиш тушунчалар миқёслар ва қаноатларни парчалаш билан
96-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122
|