Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

ҳукмларини татбиқ этиб келдилар. Халифалик давлати йўқ бўлиши билан Ислом тузуми ҳам йўқ бўлди, мусулмонлар даъват қилишдан тўхтаб қолдилар ва жиҳод эшиги ёпилди. Қолгани ҳам мусулмонларнинг динларини эмас, юртларини мудофаа қилишдаги жиҳодлари бўлди. Мусулмонларнинг мамлакатлари парчаланиб кетди, уларнинг устига куфр қонунлари ва кофирларнинг тузумлари келди. Ўзлари турли-туман зулм ва машаққатларни бошидан кечирдилар.
Бугунги кунда мусулмонлар Шарқ ва Ғарб фикрий асосларни яъни капитализм ва социализмни тажрибадан ўтказиб, ўзларининг ҳақиқий динига қайтиш билангина нажот топажакларини англагандан кейин Ислом тузуми ва ҳукмларини қайта татбиқ қилишга интила бошладилар. Исломий гуруҳлар вужудга келди Исломга чақирувчилар кўпайди. Ҳаммаси ҳам ўзини Исломга чақираяпман деб эълон қилди. Улар исломий мамлакатлар орқали жамиятда ўзларига йўл очдилар. Уларнинг тутган йўллари ва даъват қилиш усуллари хилма-хил. Ҳаммаси ҳам ўзини Пайғамбар с.а.в. йўлидаман деб даъво қилади.
Бу гуруҳларнинг қай бири тўғри ва қай бири хатолигини ажратиш учун даъват ва даъватчидаги асосий белгиларни кўрсатиб ўтмоқ лозим. Токи бу иш тўғри бир миқёс бўлиб, ўша гуруҳларнинг тутган йўлларини унга қиёслаймиз. Қайси гуруҳда мана шу асосий белгилар тўла мавжуд бўлса, унинг тўғри йўлни тутганини биламиз. Бундан мақсад шуки, Исломнинг ва мусулмонларнинг ғалабаси учун ҳаракат қилишни хоҳлаган мусулмонлар тўғри гуруҳга бориб қўшилсинлар. Токи йўл яқин бўлсин. Токи улар бекорчи ҳалқаларда ўралашиб қолмасинлар. Қайси бир гуруҳда бу белгилар тўла мавжуд бўлмаса, уларни вужудга келтириш мусулмонларга вожиб. Энди гапни Пайғамбар с.а.в.нинг даъват қилишдаги йўлларидан хулоса қилиб олинган ана шу белгилардан бошлайлик.


Улар:
1. Мусулмонларни даъват қилиш исломий ҳаётни қайта бошлашга қаратилган бўлиши керак. Исломий ҳаётни қайта тиклаш эса Ислом давлатини барпо қилиш, Исломни ҳаётга татбиқ этиш, оламни зулматдан ёруғликка чиқариш учун фикрий етакчилик сифатида Исломга бутун дунёни даъват этиш билан бўлади.
2. Даъватни олиб бораётган гуруҳ ёки ҳизб сиёсий бўлиб, фикрий ва сиёсий кураш билан Уммат орқали ҳокимиятни қўлга олиш учун ҳаракат қилмоғи керак.
3. Зинҳор-базинҳор мавжуд тузумлар билан муросага келмаслик лозим. Аксинча уларнинг жирканч, ёвуз ниятларини очиб ташлаш, сохта сиёсатларини кўрсташи ва адаштирувчи шахсларини синдириши керак.
4. Даъват қилиш даъватчининг асосий иши бўлиб, жисмонан дам олиш ва оила боқиш учун керак бўладиган вақтдан қолганини унга бағишламоғи керак. Агар даъватчининг шахсий манфаати билан даъват қарама-қарши келиб қолса, ўз манфаатини ташлаб, даъватни ушлаши керак.

 

26-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122