Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
Умматнинг уйғониши йўлида йўлиқажак қийинчиликлардан чўчимас эдилар. Даъватчи азиз, ғурурли, нафосатли бўлмоғи лозим. У хорликни билмайди, арзимас нарса учун қаддини букмайди, ўз душманига юқоридан назар ташлайди, чунки у азиз ва ҳикмат эгаси бўлган зотдан мадад олиб туради. Дунёнинг зебу зийнатларига ҳаводу учиб юрадиган ҳазон япроқларига қарагандек қарайди. Кофирнинг шону шавкатини назарга илмайди. Чунки кофир ана шу шон-шавкат билан алдангандир. Мусулмон озга қаноат қилади, кўпроққа эришиш учун ўзини хор қилмайди. Ўзининг ҳақ эканлигига ишониш билан қаттиқ машаққатга йўлиқса ҳам дунёдан юқори туради, алданмайди. Шубҳа қалбига киришига йўл қўймайди. Чунки у Парвардигорининг ушбу сўзига ишонади:
وَلاَ تَهِنُوا وَلاَ تَحْزَنُوا وَأَنْتُمْ الاَعْلَوْنَ إِنْ كُنْتُمْ مُؤْمِنِينَ
– „Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилишдан сусаймангиз ва ғамгин бўлмангиз! Агар мўмин бўлсангизлар, сизлар устундирсизлар“. [3:139]
Даъватчи қилаётган иши қимматга тушишини билади. Унинг давлатига путур етиши, ёки амалдор бўлса, амалидан ҳайдалиши, ёки савдогар бўлса, қамалиб қолиб, тижорати тўхтаб қолиши, ёки деҳқон бўлса деҳқончилигига зиён бўлиши, ёки даъватига тўсқинлик қилаётганлардан озорланиши, уларнинг ёмонлигидан доимо хавфланиб туриши мумкин. Гоҳида эса ўзи ҳам ҳалок бўлиши мумкин. У ҳақиқатни қабул қилган кунидан бошлаб, душманларининг моддий жиҳатдан қувватли эканини, ўзидаги имкониятларнинг заифлигини англайди. Илло унда ҳақиқатга ишониш қуввати мавжуддир. Бу бир таянч ва манбадирки, бошланиш ундандир, тугалланиш унгадир. У Аллоҳ Таолонинг ушба оятини англаган кунидан бошлаб бу имтиҳонни кутади:
وَلَنَبْلُوَنَّكُمْ بِشَيْءٍ مِنَ الْخَوْفِ وَالْجُوعِ وَنَقْصٍ مِنَ الاَمْوَالِ وَالاَنفُسِ وَالثَّمَرَاتِ وَبَشِّرِ الصَّابِرِينَ -155, الَّذِينَ إِذَا أَصَابَتْهُمْ مُصِيبَةٌ قَالُوا إِنَّا لِلَّهِ وَإِنَّا إِلَيْهِ رَاجِعُونَ -156,
– „Ва албатта сизларни хавф-хатар, очлик, молу жон ва мева-чеваларни камайтириш каби нарсалар билан имтиҳон қиламиз. Бирорта мусибат келганда: „Албатта биз Аллоҳнинг бандаларимиз ва албатта биз у зотга қайтгувчимиз“, дейдиган сабр бардошлиларга хушхабар беринг (Эй Муҳаммад)“. [2:155,156]
Даъват фитналарга - озорларга йўлиққан, тўғри йўлни ушлаган ва бу ишда ўзидан кейингиларга намуна қолдириб кетгун улуғ кишиларнинг таржимаи ҳолларини билади. Уларнинг қўлларида ўзларидан озорни даф қиладиган ҳеч вақо йўқ эди. Фақат Парвардигорларининг қадарига таслим бўлдилар. Унга чин дилдан суяндилар ва чин дилдан таваккул қилдилар. Туришларининг ўзи шундай дерди:
114-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122
|