Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

(айрим) одамларнинг шайтонга ҳукм сўраб боришни истаётганларини кўрмадингизми? Ҳолбуки, уларга унга ишонмаслик буюрилган эди“.            [4:60]


Кишининг ўзини Қуръонга ишонаман деб билиши ҳукм сўраб фақат унга бош уришни тақозо этади. Агар ундан бошқасига бош урса, кишидан иймон кетади. Шунинг учун ҳам Исломга ишониш уни ҳакам қилиб олишни тақозо этади. Шунингдек, Исломга ишонган мусулмон унинг шариати билан боғланмоғи шарт. Йўқса куфр йўлини тутган ва исломга ишонмаслигига далил келтирган бўлади.
Модомики Аллоҳнинг Пайғамбарга қилган хитоби умматига ҳам қилинган хитоб ҳисобланар экан, демак, мусулмонлар Аллоҳ нозил қилган шариат билан ҳукм юритишга буюрилгандирлар.


Буни шариат қозилар ва волийлар каби ҳукмронлар ҳақида жуда равшан баён қилган. Гарчи улар шариат билан боғланган ҳисоблансаларда Аллоҳ Таоло улар хусусида хабар бериб, агар Аллоҳ нозил қилган шариатдан ўзга қонунлар билан ҳукм юритсалар, кофир ёки золим, ёхуд фосиқ бўлишларини айтади. Агар улар Ислом ҳукм юритишга яроқсиз деб, эътиқод қилсалар, шубҳасиз кофир бўладилар. Аммо Исломга ишонсалару, лекин қўрқибми ёки ўзларини татбиқ қилишга қодир эмасмиз деб ўйлабми - кофирларга ён босиб, Исломдан бошқа қонунлар билан ҳукм юритсалар у ҳолда золим ёки фосиқ бўладилар. Чунки улар - модомики, ҳамон Исломга ишонар эканлар, - ҳаром ишни қилган бўладилар. Шариатнинг ҳукми билан боғланмаслик ҳокимларга нисбатан куфр ёки зулм ёхуд фисқ бўлганидек, одамларнинг ўзаро алоқаларида ҳам шундай бўлади. Кимки Ислом қайсидир муаммони ҳал қилишга ярамайди ёки бошқа қонунларнинг ечимлари Исломникига нисбатан яхшироқ деб эътиқод қилса кофир бўлади. Аммо Исломнинг яроқлигига эътиқод қилса, лекин ҳокимдан қўрқиб, вазъий - инсон тарафидан ишлаб чиқилган қонунларга ҳамдам бўлса, золим ёки фосиқ бўлади.


Демак, шариат ҳукмлари билан боғланиш ҳокимми, бошқами ҳар бир мусулмонга фарздир. Аллоҳ Таолонинг ҳокимлар хусусидаги ҳукмлари қолган барча мусулмонларга ҳам тегишлидир. Хуллас, кимки хоҳ ҳоким бўлсин, хоҳ бошқа - Аллоҳ нозил қилган шариат билан ҳукм юритмаса - кофир ёки золим ёхуд фосиқ бўлади:


وَمَنْ لَمْ يَحْكُمْ بِمَا أَنزَلَ اللَّهُ فَأُوْلَئِكَ هُمُ الْكَافِرُونَ
– „Кимки Аллоҳ нозил қилган шариат билан ҳукм юритмаса, бас, улар кофирлардир“.                [5:44]
وَمَنْ لَمْ يَحْكُمْ بِمَا أَنزَلَ اللَّهُ فَأُوْلَئِكَ هُمُ الظَّالِمُونَ
– „Кимки Аллоҳ нозил қилган шариат билан ҳукм юритмаса, бас, улар золимлардир“.                 [5:45]


وَمَنْ لَمْ يَحْكُمْ بِمَا أَنزَلَ اللَّهُ فَأُوْلَئِكَ هُمُ الْفَاسِقُونَ
– „Кимки Аллоҳ нозил қилган шариат билан ҳукм юритмаса, бас, улар фосиқлардир“.                [5:47]

 

35-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122