Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
1. Ҳукмронлик фақат шариатникидир. Ислом давлати Ислом эътиқоди асосига қурилган давлатдир. Унинг вужудида, аппаратида, ҳисоб-китобида, хуллас давлатга тааллуқли бўлган ҳар бир ишида Ислом эътиқодига асосланмаган бирорта ҳам нарсанинг бўлиши мумкин эмас. Айни пайтда исломий эътиқод давлат дастурининг ва қонунларининг ҳам асосидир. Давлатнинг раиси ҳам, ундаги уммат мажлиси ҳам ва бутун бир умматнинг ўзи ҳам ҳукмрон эмас, ҳукмрон ёлғиз Ислом шариатидир. На халифа ва на уммат шариатнинг бирор ҳукмини, бирор ҳужжатини бекор қилиш, унга бирор янги бир ҳукм киритиш ҳуқуқига эга эмас. На давлатнинг раиси ва бирор раият унинг қонунларидан бош тортиши ёки жазо қонунларининг қўлланишидан қочиши мумкин эмас.
2. Салтанат халқникидир. Халқ ҳукмронлик қилиш ва ишларни бошқариб туриш учун ўзидан халифани ноиб қилиб сайлайди. У давлатга бир раисни танлаб, у билан Аллоҳнинг Китоби ва Пайғамбарнинг суннати асосида байъат қилгач, унга итоат этиш вожиб бўлиб, унга қарши чиқиш ва қилган байъатидан қайтиши раис билан қилган аҳдини бузиши ҳисобланади. Аллоҳ Таоло айтади:
يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا أَوْفُوا بِالْعُقُودِ
– „Эй иймон келтирган бандалар, аҳдларга вафо қилинглар“. [5:1]
Аҳдни бузган ҳолда ўлган киши динсизлик ўлими билан кетади. Пайғамбар с.а.в. айтадилар: «Кимки султондан бир қарич четга чиққан ҳолда ўлса, демак, у динсизларча ўлибди».
3. Ҳамма мусулмонлар учун битта халифани сайлаш (умматдан ноиб қилиб) мусулмон умматига фарздир. Мусулмон киши икки кечани байъатсиз ўтказиши ҳалол эмас. Пайғамбар с.а.в. айтади: «Бўйнида байъат бўлмасдан ўлган киши динсизлик ўлими билан кетибди».
Саҳобалар Пайғамбар с.а.в.нинг вафотларидан кейин бир халифа сайлашга ижмо яъни иттифоқ қилишган.
4. Ижтиҳод қилиш шартларини тўла эгаллаган ҳар бир киши ҳаёт муаммоларини ҳал қилишда шаръий ҳукмлар ишлаб чиқиш учун ижтиҳод қилиш ҳуқуқига эга. Қонун чиқариш ҳуқуқига эса халифадан бошқа ҳеч ким эга эмас. Халифа мужтаҳидлар ишлаб чиққан шаръий ҳукмлардан айримларни танлаб қозилар ва ҳокимларни ҳам уларга амал қилишга мажбур қилиши мумкин, ёки ўзи тўғри ижтиҳод қилиш билан шаръий ҳукмларни ишлаб чиқиб уларга амал қилишга мажбур қилиши ҳам мумкин. Шуни ҳам айтиб ўтиш лозимки, эътиқод ва ибодат ишларида мажбур қилиб бўлмайди. Мажбурлаш фақат ишларни бошқаришда қилинади холос.
Исломдаги ҳокимият тузуми асосланган қоидалар (асослар) мана шулардир.
79-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122
|