Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

одамлар бемалол фикр билдирсалар, ҳеч қандай таъқибсиз ҳокимнинг сиёсатини танқид қилсалар ёки давлат бошқарувининг муддати охирлаган пайтда ўзида ҳокимиятни бошқаришга қобилият сезган одам бу ишга ўзини тавсия эта олса, ҳокимият демократик бўлиб, бошлиқнинг ростгўйлиги аён бўлади. Агар одамлар бемалол фикр билдира олмасалар ва ҳеч ким давлатни бошқаришга ўз номзодини қўя олмаса ёки ҳокимнинг хоҳиши билангина қўядиган бўлса, у ҳолда ҳокимият асло демократик эмас. Дабдабали сўзлар эгасининг каззоблиги фош бўлади.
Агар уммат душманидан озор чекиб, айрим ҳуқуқларидан маҳрум қилинса, ҳокимнинг бу борада тутган позициясига қаралади. Бу билан унинг холис ёки сотқинлигини билиб олинади. Бу ишда ҳокимнинг сўзлари билангина кифояланиб қолинмай, унинг қилаётган ишларига ҳам назар ташланади. Агар ҳоким душманни қўрқитишга, ундан ҳуқуқларни қайтариб олишга қодир бўладиган қувватни ҳосил қилиш учун бор имкониятини ишга солса ўзидаги бор кучу заковати билан кескин курашга шўнғиса, у ҳолда у ғалаба қилиши ёки мағлубиятга учрашидан қатъи назар ўз мамлакатига холис хизмат қилаётган бўлади. Аммо у арзимас, ёлғон ҳужжату узрлар билан душманга қарши турмаса, урушга тайёргарлик кўриш учун бор имкониятини ишга солмаса ёки урушиш ўрнига душман билан шартнома тузиб, мамлакатнинг айрим ҳуқуқларидан воз кечса, ёки халқнинг қалбига ўзининг заифлиги ва душманнинг қувватлилиги ваҳимасини солиш ва бу билан озорга ҳамда ҳуқуқлардан маҳрумликка кўндириш мақсадида қалбаки урушлар қилса, у ҳолда чинакам хоин бўлади.
Шундай қилиб, яъни фикрларни воқега солиштириб кўриб уларнинг тўғри ёки нотўғрилиги тўғрисида ҳукм чиқариш билан уйғониш бошланади ва миллатга онг сингиб қиради.


Бу ҳаётда фикрлар кўп ва хилма-хилдир. Лекин оламда фикрий уйғонишни ҳосил қилишга восита бўла оладиган асосий етакчи фикрлар учтадир:
1. Капиталистик фикр. Бу фикр динни ҳаётдан ажратади, саодатни мумкин қадар кўпроқ нафсни қондиришда деб билади. Жамият шахслардан ташкил топган, шахснинг ишлари изга тушиши билан жамиятнинг ишлари ҳам тартибга тушаверади, тузум-қонунлар воқедан олинади, қонунларни инсоннинг ўзи ишлаб чиқади, деб билади.


2. Социалистик-коммунистик фикр. Унга кўра модда нарсаларнинг аслидир. Ҳамма нарса моддий ривожланиш йўли билан моддадан келиб чиқади. Моддийлик, яъни моддий тузум ҳаётдаги миқёс-ўлчовдир. Модданинг ривожланиши билан бу миқёс ҳам ривожланиб бораверади. Жамият умумий бир мажмуа бўлиб, ер, ишлаб чиқариш воситалари, табиат ва инсон ҳам унинг ичига киради. Чунки буларнинг ҳаммаси битта нарса, яъни моддадир. Модданинг ривожланиши билан инсон ҳам ривожланади. Тузум ишлаб чиқариш воситаларидан, демакки, моддий ривожланишдан олинади.

 

3. Исломий фикр. Унга суянадиганлар Аллоҳни борлиқнинг яратувчиси деб ҳисоблашади. Аллоҳ Таоло ўз динини бутун инсониятга пайғамбарлари ва

 

9-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122