Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
битта жисм бўлиб туриши учун унинг аъзоларини боғлаб турадиган робита (боғловчи нарса) бўлиши шарт. Робитасиз жамоа жамоа эмас. Иккинчидан, унинг ишларини бошқариб турадиган бир амири бўлиши ва аъзолари унга итоат қилишлари шарт. Чунки, шариат жамоа уч киши ёки ундан ортиқ бўлганида амир сайлашга буюради. Пайғамбар с.а.в. айтадилар: «Саҳродаги уч киши ҳам ўзларидан бир кишини амир қилиб олишлари шарт». (Амир қилиб олмасликлари ҳалол эмас). Зеро итоатсизлик жамоанинг хусусиятини кетказади. Пайғамбар с.а.в. айтганлар: «Кимки амиридан ўзи ёмон кўрадиган нарсани кўрса, унга сабр қилсин, чунки кимки жамоадан бир қарич ажралса ва ўлса, унинг ўлими динсизлик ўлимидир».
Бу ҳадисда амирга қарши чиқиш - жамоадан ажраш билан баробарлиги уқтирилаётир. Демак, жамоа жамодек бўлиб туриши ва давомли бўлиши учун икки нарса бўлиши шарт экан.
1. Жамоанинг робитаси бўлиши шарт.
2. Жамоанинг битта амири бўлиб, унга ҳамма итоат этиши шарт.
Бу жамоанинг иши Исломга даъват этиш ва амри маъруф ва наҳй мункардир. Амр ва наҳй яъни буюриш ва қайтариш сўзлари куллий-умумийликни ифодаловчи сўзлардан бўлиб, бошлиқни ҳам, хизмоткорни ҳам, ҳокимни ҳам, маҳкумни ҳам, хуллас ҳамма одамни ўз ичига олади. У - ҳокимларни яхшиликка буюриш ва ёмонликдан қайтаришдир, одамларни ҳам яхшиликка буюриш ва ёмонликдан қайтаришдир. Ҳокимларни яхшиликка буюриш ва ёмонликдан қайтариш сиёсий иш деб эътибор қилинади. Бу ишсиз эса мазкур жамоа мукаммал бўлмайди. Шунинг учун ҳам фарзни оятда келганидек бажариш бир сиёсий жамоани, яъни сиёсий ҳизбни ёки бир сиёсий жамиятни ёки бир сиёсий ташкилотни тузиш билангина мукаммал бўлади.
Шунга биноан оятдаги Аллоҳнинг буйруғи исломий даъватни ёйиш, ҳокимлардан яхшиликка буюриш ва ёмонликдан қайтариш хусусида ҳисоб олиш, одамларга ҳам амри маъруф, наҳй мункар қилиш ишлари билан шуғулланадиган сиёсий ҳизбларни ташкил қилишга қаратилаётир. Демак, Исломга даъват этиш ва амру маъруф наҳй мункар ҳамма мусулмонларнинг бўйнидаги умумий масъулиятлардандир. Агар бир жамоа ёки ҳизб вужудга келиб, талаб даражасида ишлай олса, бу масъулият бошқалардан соқит бўлади. Агар унинг иши талаб даражасида бўлмаса, қолган мусулмонлар ҳам унга келиб қўшилишлари шарт. Агар бу иш ҳамма мусулмонларнинг келиб қўшилишини тақозо қилса ҳам уни бажариш лозим.
Токи фарз талаб даражасида адо этилсин, мусулмонлар тарихида саҳобалар ҳизбидан бошқа бундай жамоа бўлган эмас. Пайғамбар с.а.в. уларнинг амирлари бўлганлар. У кишидан кейин эса хулафои рошидинлар амир бўлганлар. Саҳобалар замони ниҳоясига етгач улардан кейинги тобеинлар ва табаа тобеинлар амри маъруф наҳй мункар ишини амирсиз ва тартибсиз равишда бажардилар. Шу сабабли бу иш заифлашиб, аста секин камайиб, йўқолиб кетди. Бундай жамоанинг йўқлиги мусулмонларга жуда қимматга тушди. Чунки одамлар якка ҳолда амри маъруф наҳй мункар
75-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122
|