Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Бир гуруҳ уламолар мана шу ҳадисни амри маъруф, наҳй мункарнинг ҳар бир мусулмонга имконияти даражасида фарзи айнлигига далил қилиб кўрсатганлар. Имконият шу уч ҳолатдан бирида бўлмай қолмайди. Чунки мункар ишни ҳатто дили билан ҳам ёмон кўрмайдиган мусулмоннинг ўзи бўлиши мумкин эмас. Инсоннинг тоқати етмайдиган нарсага шариатда таклиф қилинмайди. Шунинг учун ҳам бу ҳадисда бўлаётган мункар ишни тўхтатиш, бўлай деб турганининг олдини олиш талаб қилинаётир. Демак, ҳар бир мусулмон мункар ишнинг олдини олишга, бўлаётганини тўхтатишга шошилмоғи лозим. Бошқаларга ишониб ўзини олиб қочиши ва сусткашлик қилиши жоиз эмас. Агар бошқаси қайтаришга уринса-ю, уни тўхтатиш ёки олдини олишга муваффақ бўлмаса фарз у мусулмондан соқит бўлмайди. Мункар иш бутун мусулмонлар оммаси томонидан содир бўладиган бўлса, жамиятда бузуқлик ва фитналар кенг тарқалади. Бу пайтда фитналарни йўқ қилиш, бузуқликни қуритиш ҳукмдорларга вожиб бўлади. Чунки улар буйруқ берувчилардир. Аллоҳ Таоло айтадики:


الَّذِينَ إِنْ مَكَّنَّاهُمْ فِي الاَرْضِ أَقَامُوا الصَّلاَةَ وَآتَوْا الزَّكَاةَ وَأَمَرُوا بِالْمَعْرُوفِ وَنَهَوْا عَنِ الْمُنْكَرِ
– „Уларни, яъни мусулмонларни агар Биз ер юзига ғолиб қилсак, улар намозни тўкис адо этадилар, закотни (ҳақдорларга) берадилар, яхшиликка буюрадилар, ёмонликдан қайтарадилар“.          [22:41]


Бу вазифа шунингдек уламоларнинг ҳам гарданидадир. Чунки улар панд-насиҳат қилиш, тўғри йўлни кўрсатиш ва Аллоҳнинг азобидан қўрқитиш билан одамларни йўлга солишга қодирдирлар. Бутун мусулмонлар оммаси ҳам қўлларидан келганича ораларидаги бузуқликка қарши турмоқлари лозим.
Агар мункар иш ҳукмдорлар томонидан содир бўлса, уни тўхтатиш масъулияти уламолар гарданида бўлади. Бу ишда уларни қуроллари мусулмонлар оммасидирки, улар оммани ҳукмдорларнинг қилаётган ишларини текширишга, улардан ҳисоб олишга, уларни зулмдан қайтаришга чорлайди. Пайғамбар с.а.в. айтадилар: «Кимки Аллоҳ ҳаром қилган нарсани ҳалол қилган, Аллоҳга берган аҳдига хиёнат қилган золим султоннинг Аллоҳнинг бандалари ичида гуноҳ ва тажовузкорлик билан иш олиб бораётганини кўрса-ю, уни на тили билан, на амали билан ўзгартирмаса Аллоҳ бундай кимсани қаерга киритишни Ўзи билади».


Агар олимлар ҳам бузилсалар ҳақиқий бало мана шу. Бундай пайтда ҳеч кимдан амри маъруф ва наҳй мункар иши умид қилинмайди. Оқибатда эса иймондан зарра ҳам қолмайди. Пайғамбар с.а.в. айтганлар: «Одамлардан икки тоифа борки, агар улар ўнглансалар, одамлар ҳам ўнгланадилар, агар бузилсалар одамлар ҳам бузиладилар. Улар олимлар ва амирлардир».

 

Агар жамият мана шу даражада тубанлашса, зулм ҳаддан ошиб бузуқлик ёйилиб, завқлар бузилиб, ҳислар ўлиб одамлар зулм аламини сеза олмайдиган, бузуқликнинг бадбўй ҳидини туя олмайдиган бўлиб қолсалар,

 

66-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122