Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
– „Ораларингизда яхшилик (Ислом)га даъват қиладиган, маъруф-шаръий ишларга буюрадиган ва мункар-ношаръий ишлардан қайтарадиган бир гуруҳ бўлсин. Ана ўшалар зафар топгувчилардир“. [3:104]
Лекин кофир Ислом мамлакатларига киргач у ерда сиёсий ҳизблар вужудга келиб қолишидан қўрқди. Чунки бу ҳизблар умматни унга қарши отлантирадилар. Кофир тайин этган ҳокимлардан ҳисоб талаб қиладилар. Бу иш эса ҳокимларнинг бузилганини, мусулмонларнинг манфаатларига эътибор бермаётганларини очиб ташлайди. Натижада халқ уларга қарши қўзғалиб, уларни ағдаради-да, мустамлакачиларнинг ҳамма манфаатларини йўққа чиқаради. Шунинг учун ҳам кофир «ҳизблар» тушунчасини бузиб кўрсатди. Ваҳоланки, кофир мамлакатларда ҳам ҳокимиятни ҳизблар бошқаради. Кейин у ўзига гумашталар топиб, (мусулмонлар ичида) бир неча ҳизбларни ташкил қилди. Уларнинг ораларига шахсий манфаатлар устида низолар солди. Токи одамлар уларни ёмон кўрсин, уларга қўшилишни хаёлларига ҳам келтирмасин, кофир ва унинг мусулмонлар ишларини бошқариб турган гумашталари ўзлари хоҳлаганча иш юритишсин. Кофир хуфёна йўл кўрсатиш билан кўп исломий гуруҳларни сиёсат билан шуғулланишдан, ҳатто ҳокимият ҳақида фикр юритишнинг ўзидан ҳам буриб юборди. Токи унинг ва гумашталарининг мусулмонлар устидан ҳукмронлиги узоққа чўзилсин. Кофирнинг гумашталари айрим онгсиз, ихлоси йўқ исломий гуруҳларни фақат юзаки фикрнинг ўзи билангина ўрни билиниши мумкин бўлган арзимас ишларга машғул қилиб қўйди. Худди фиқҳий қарашлардаги ихтилофлар каби. Чунки бу йўл билан айрим фиқҳий масалаларда имом Абу Ҳанифага хилоф қилгани учун имом Шофиийни қаттиқ танқид қилиш ёки бошқа олимларнинг қарашларига хилоф қилгани учун имом Абу Ҳанифанинг ўзини савалаш имкони бўлади. Аслида ана шу гуруҳларнинг йўналиши танқид қилиниб, уни Улуғ Пайғамбар с.а.в. сийратларига солиштирилганда тўғрироқ бўлар эди. Чунки У кишининг сийрат-феъллари, гаплари ва қарорлари мажмуи, яъни, шаръий ҳукмлар бўлиб, барча исломий гуруҳлар қабул қилиши шарт бўлган намунавий йўлдир.
Аммо фиқҳий қарашлардаги ихтилофлар билан бу қадар чулғаниб қолиш тўғри эмас. Бу ишга ундаётганлар ғаразгўй ажнабийлардир.
Айрим мусулмонлар сиёсий онгсизликлари туфайли ҳизбларга бирлашмаётирлар деган эдик. Шунингдек, улар фикрий онгсизликлари туфайли исломий ҳизбларнинг бир неча бўлиши билан исломий фирқаларнинг бир неча бўлишининг орасини ажрата олмаётирларда, исломий ҳизбларнинг бир неча бўлиши - фиқҳий қарашлар ва йўналишларда хилма-хил бўлишини эътиқодда хилма-хил бўлиш деб гумон қилаётирлар. Ваҳоланки, исломий ҳизбларнинг бир неча бўлишида ҳеч қандай зиён йўқ. Чунки улар орасидаги ихтилоф Ислом эътиқоди борасида эмас. Бунга Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос (Разияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинган ҳадис тўғри келмайди, у ҳадисда Пайғамбар с.а.в. айтган эдилар: «Менинг умматимнинг бошига Бану Исроилга келган нарсанинг айнан ўзи албатта келади. Худди икки пой калишнинг бир-бирига ўхшаганидек бўлади. Ҳатто
92-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122
|