Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Шунинг учун ҳам мусулмонларга Аллоҳдан бошқа билан дўст бўлиб, унга суянишлари сиғинишлари мумкин эмас. Зеро, улар қиёмат кунида ўзларига фойда ёки зиён келтиришдан ожиздирлар. Аллоҳ Таоло бундай, ҳокимларни дўст тутишдан қаттиқ қайтариб бир масал келтиради. Аллоҳ Таоло айтадики:


مَثَلُ الَّذِينَ اتَّخَذُوا مِنْ دُونِ اللَّهِ أَوْلِيَاءَ كَمَثَلِ الْعَنكَبُوتِ اتَّخَذَتْ بَيْتًا وَإِنَّ أَوْهَنَ الْبُيُوتِ لَبَيْتُ الْعَنْكَبُوتِ لَوْ كَانُوا يَعْلَمُونَ -41, إِنَّ اللَّهَ يَعْلَمُ مَا يَدْعُونَ مِنْ دُونِهِ مِنْ شَيْءٍ وَهُوَ الْعَزِيزُ الْحَكِيمُ -42, وَتِلْكَ الاَمْثَالُ نَضْرِبُهَا لِلنَّاسِ وَمَا يَعْقِلُهَا إِلاَّ الْعَالِمُونَ -43,
– „Аллоҳдан ўзга „дўстларни“ ушлаган кимсаларнинг мисоли худди (ўзи учун) уй қуриб олиб, (ўша уйидан паноҳ истаган) ўргимчакка ўхшайди. Албатта уйларнинг энг нимжони ўргимчак уясидир. Агар улар билсалар эди, (ўргимчак уяси каби ожиз бутлардан паноҳ истамаган бўлур эдилар). Шак-шубҳасиз, Аллоҳ улар Ўзини қўйиб, илтижо қилишаётган бутларини билур. У қудрат ва ҳикмат эгаси бўлган Зотдир. Ушбу масалларни Биз одамлар ибрат олсин учун айтрумиз. (Лекин) уларни фақат илм эгаларигина англай олурлар“.                 [29:41-43]


Учинчидан: Бугунги кундаги мусулмонларнинг ҳокимлари Парвардигорларининг шариатини тарк қилдилар, ҳаромга йўл бердилар, ўзлари ҳам ҳаром ишларни қилдилар, бу билан ҳавойи-нафсларини қондирдилар. Аллоҳнинг ҳидоятига юрмай ҳавойи-нафсига эргашган кишидан ҳам адашганроқ кимса борми?! Шаддод ибн Авс Пайғамбар с.а.в.дан ривоят қилади: «Нафсини бўйсундириб, ўлимдан кейинги ҳаёт учун амал қилган киши зийрак одамдир. Ҳавойи нафсига эргашиб, яна худодан ҳам умид қилаётган киши фожирдир».
Демак, ҳавойи нафсига эргашиш уни ўзига худо қилиб олиш демакдир. Чунки ибодат итоат демакдир. Нафсга итоат унга қилинган ибодатдир. Аллоҳ Таоло айтади:


أَفَرَأَيْتَ مَنِ اتَّخَذَ إِلَهَهُ هَوَاهُ وَأَضَلَّهُ اللَّهُ عَلَى عِلْمٍ وَخَتَمَ عَلَى سَمْعِهِ وَقَلْبِهِ وَجَعَلَ عَلَى بَصَرِهِ غِشَاوَةً فَمَنْ يَهْدِيهِ مِنْ بَعْدِ اللَّهِ أَفَلاَ تَذَكَّرُونَ
– „(Эй Муҳаммад), ҳавойи нафсини ўзига «илоҳ» қилиб олган ва Аллоҳ уни ўзи билган ҳолда йўлдан оздириб, қулоқ ва кўнглини муҳирлаб, кўз олдига парда тортиб қўйган кимсани кўрганмисиз? Бас уни Аллоҳ (йўлдан оздирган)дан сўнг ким ҳидоят қила олур?! Ахир эслатма-ибрат олмайсизларми?!“             [45:23]
Бу оятни тафсир қилиб, Икрима шундай дейди: «Яъни ўзи хоҳлаган ва яхши деб билган нарсасини ибодат қиладиган илоҳ қилиб олган кимсани кўрмайсизмики, бир нарсани яхши деб билса, хоҳласа уни ўзига худо қилиб олаверади».

 

39-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122