Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Абу Умома айтади: «Пайғамбар с.а.в.нинг шундай деганларини эшитгандим: «Осмоннинг остида (яъни дунёда) ибодат қилинадиган маъбудларнинг ичида Аллоҳга энг манфур бўлгани - ҳавойи нафсдир». Аллоҳ Таоло айтади:


وَلاَ تَتَّبِعِ الْهَوَى فَيُضِلَّكَ عَنْ سَبِيلِ اللَّهِ
– „Ҳавойи нафсга эргашманг, тағин у сизни Аллоҳнинг йўлидан адаштириб юбормасин“.           [38:26]


Шунинг учун ҳидоятсиз, Аллоҳ тарафидан бир ҳужжатсиз ҳавойи нафсга эргашиш ҳалокатга олиб боради. Пайғамбар с.а.в. айтадилар: «Уч нарса ҳалок қилгувчидир ва уч нарса нажот бергувчидир, ҳалок қилувчилар: Итоат қилинадиган зиқналик, эргашиладиган ҳавойи нафс ва кишининг ўзидан фахрланишидир. Нажот бергувчилар эса зоҳирдаю ботинда Аллоҳдан қўрқиш, бойликдаю камбағалликда ўзини тута билиб, розилигу ғазабда адолатли бўлишдир».


Ҳукмдорлар ҳукмдорлигини сақлаб қолиш йўлида Аллоҳнинг шариатини тарк қилиш ва Ислом тузумини бузиш билангина кифояланиб қолмай, исломий даъватнинг икки узвий тарафи бўлмиш фикрий ва сиёсий кураш йўлидан бориб, исломий ҳаётни қайта тиклаш учун ҳаракат қилаётган мусулмонларнинг йўлини тўсиб, Аллоҳнинг йўлига тўсқинлик ҳам қиладилар. Чунки фикрий кураш йўли билан даъват ишини олиб бориш бу ҳукмдорлар ҳокимиятларининг пойдевори бўлган фикрлари, тушунчалари ва қаноатларининг сохталигини очиб ташлайди. Ва алалоқибат, уларни парчаланишга олиб боради. Сиёсий кураш билан даъват ишини олиб бориш эса, ҳокимиятларининг ёвузликларинигина эмас, уларнинг ўз халқига қилаётган сиёсий найрангбозликларини ҳам кашф қилади. Ҳукмдорлар Аллоҳнинг йўлидан, яъни шариатидан тўсиш билангина кифояланмадилар. Улар бу йўлни тўғриликдан узоқлаштириб, эгри-бугри, қинғир-қийшиқ йўлга айлантирмоқчи бўлдиларда, ҳали давлат социализми, ҳали капиталистик демократия, ҳали араб ёки турк миллатчилиги каби йўлларни чалкаштириб юборадиган турли хил тушунчаларни киритдилар. Аллоҳ Таоло айтадики:


وَأَنَّ هَذَا صِرَاطِي مُسْتَقِيمًا فَاتَّبِعُوهُ وَلاَ تَتَّبِعُوا السُّبُلَ فَتَفَرَّقَ بِكُمْ عَنْ سَبِيلِهِ
– „Албатта мана шу менинг тўғри йўлимдир. Бас, шу йўлга эргашинглар! Бошқа йўлларга эргашмангизки, улар сизларни Аллоҳнинг йўлидан узиб қўяр“.    [6:153]
Бундай ҳокимларни Аллоҳ Таоло ўз Китобида лаънатлаган:


فَأَذَّنَ مُؤَذِّنٌ بَيْنَهُمْ أَنْ لَعْنَةُ اللَّهِ عَلَى الظَّالِمِينَ -44, الَّذِينَ يَصُدُّونَ عَنْ سَبِيلِ اللَّهِ وَيَبْغُونَهَا عِوَجًا وَهُمْ بِالآخِرَةِ كَافِرُونَ -45,
– „Бас уларнинг ўрталарида бир жарчи: „Аллоҳнинг йўлидан тўсадиган ва уни бузишни истайдиган, ўзлари охиратга ишонмайдиган золимларга Аллоҳнинг лаънати бўлгай“ - деб жар солур“. [7:44,45]

 

40-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122