Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

мусулмонларга жиҳодни ваҳшийлик, ўғрининг қўлини кесиш, зинокорга дарра уришни эса инсоннинг улуғлигини хорлаш деб кўрсатдилар. Уларнинг бундан мақсадлари мусулмонларни Ислом ҳукмларидан нафратлантириш эди. Кейин уларга исломий тушунчалар ўрнига миллатчилик ва маҳаллийчиликни экишди. Уларнинг устидан куфр тузуми билан ҳукм юрита бошлашди. Пировардда эса, мусулмонларнинг ўзларидан куфр тузумларини, куфр вужудга келтирган қонунларни, айтайлик, Ислом мамлакатларини бир-биридан ажратиб турган чегараларни, мусулмонларга Ислом мамлакатларида бемалол юришни таъқиқлашни муҳофаза этадиган, умматнинг яна қайта бирлашишига йўл қўймайдиган, уни доимо заиф ҳолда ушлаб турадиган арзимас вужудларни муҳофаза этадиган ҳокимларни тайинладилар.


Пайғамбар с.а.в. бу давр ҳақида хабар бериб, Каъб ибн Ужрага шундай деган эдилар: «Эй Каъб ибн Ужра, Аллоҳ сенга пасткашларнинг амирлигидан паноҳ берсин. Дедики, пасткашларнинг амири қанақа бўлади? Айтдиларки, мендан кейин менинг йўлимни тутмаган амирлар бўладилар. Уларнинг ёлғонини тасдиқ қилган ва зулм қилишларига ёрдам берган кишилар мендан эмаслар ва мен ҳам улардан эмасман ва улар менинг ҳавзим (Кавсар)га сув ичгани келмайдилар. Уларнинг ёлғонини тасдиқ қилмаган ва зулм қилишларига ёрдам бермаган кишилар эса мендандирлар ва мен ҳам улардандирман ва улар менинг ҳавзимга қайтарилажаклар. Эй Каъб ибн Ужра, рўза қалқондир, садақа хатони ўчиради, намоз эса Аллоҳга яқин бўлишдир (яна бир ривоятда «ҳужжатдир» дедилар). Эй Каъб ибн Ужра, одамлар икки тоифа йўловчилардир. Ўзини сотиб олиб озод қилувчилар ва ўзини сотиб ҳалок қилувчилардир».


Бу замоннинг ҳукмдорлари Пайғамбар с.а.в.нинг суннатини тарк қилдилар, ҳидоятларидан узоқлашдилар. Мана энди фалокатлар кўпаймоқда, обрўлар поймол бўлмоқда, судхўрлик қилишга рухсат этилмоқда, зулм авж олмоқда. Аллоҳнинг муқаддас буйруқ ва таъқиқлари оёқ ости қилинмоқда. Пайғамбар с.а.в. хабар берганларидек, ҳақир кишилар одамлар устидан ҳукм юритмоқдалар. У киши шундай деган эдилар: «Яқинда одамларга алдамчи йиллар келади. Унда ёлғончи ростгўйга, ҳақгўй эса ёлғончига, хоин ҳалол одамга, софдил-ҳалол инсон эса сотқинга чиқарилади. Унда «рувайбиза» нутқ ирода қилади. Рувайбиза нима? - деб, сўралганда, айтдиларки: Ҳақир киши омманинг иши хусусида гап сотади».


Бу даврда уммат тубанлашди, заифлашди, хор бўлди, тушкунликка тушди, ҳатто яҳудий лашкарлари қаршисида ўзига ва ҳукмдорларига бўлган ишончини йўқотиб, гунг-соқов, сўқир бўлиб туриб қолишгача борди. Бунинг ҳеч ажабланадиган жойи йўқ. Пайғамбар с.а.в. Парвардигоридан ривоят қилиб дейди: «Кимки Мени таниб туриб Менга итоат этмаса, унга Мени танимайдиган ва Мендан қўрқмайдиган кимсани ҳукмдор қилиб қўяман». [Ҳадиси «Қудсий»]

 

Бошимизга яҳудийларни Аллоҳнинг ўзи олиб келди. Улар Аллоҳнинг наздида мукаррам - ҳукматли бўлганликларидан эмас, балки Аллоҳни танимаганликларидан шундай қилди. Токи уларнинг ҳукмдорлиги бешафқат,

 

111-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122