Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

ҳукмдан дилларида ҳеч қандай танглик топмай, тўла таслим бўлмагунларича-бўйсунмагунларича зинҳор мўмин бўла олмайдилар“.                         [4:65]
Мусулмонларга ҳам хитоб қилиб дейди:


وَمَا آتَاكُمُ الرَّسُولُ فَخُذُوهُ وَمَا نَهَاكُمْ عَنْهُ فَانْتَهُوا
– „Пайғамбар сизларга нимани берса уни олинглар, сизларни нимадан қайтарган бўлса, (ундан) тийилинглар“.                [59:7]
Биринчи оят шариатни ўзига ҳакам деб билмаган инсонларда иймон йўқлигини баён қилади. Чунки Пайғамбар с.а.в.ни ҳакам қилиб олиш шариатни ҳакам қилиб олишдир. Зеро, Расул с.а.в. одамларнинг урф-одатларига қараб эмас балки, Аллоҳнинг шариати билан ҳукм юритишга буюрилгандирлар. Аллоҳ Таоло Расулуллоҳга буюриб дейди:


وَأَنِ احْكُمْ بَيْنَهُمْ بِمَا أَنزَلَ اللَّهُ وَلاَ تَتَّبِعْ أَهْوَاءَهُمْ وَاحْذَرْهُمْ أَنْ يَفْتِنُوكَ عَنْ بَعْضِ مَا أَنزَلَ اللَّهُ إِلَيْكَ
– „Уларнинг ораларида Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм юритинг, уларнинг ҳавойи нафсларига (хоҳишларига) эргашманг ва Аллоҳ сизга нозил қилган нарсанинг бирортасидан сизни буриб юборишларидан эҳтиёт бўлинг“.    [5:49]
Аллоҳ Таоло одамларнинг Пайғамбар с.а.в.ни ҳакам қилиб олишларини иймонга боғлади ва у кишининг ҳукмини розилик, итоаткорлик, самимият билан қабул қилишларини вожиб қилди:


فَلاَ وَرَبِّكَ لاَ يُؤْمِنُونَ حَتَّى يُحَكِّمُوكَ فِيمَا شَجَرَ بَيْنَهُمْ
– „Йўқ, Парвардигорингизга қасамки, то улар ўз ўрталарида чиққан келишмовчиликларда сизни ҳакам қилмагунларича зинҳор мўмин бўла олмайдилар“.                                                                                       [4:65]


Иккинчи оят мусулмонларга Пайғамбар берган вожиб, суннат ва мубоҳ каби ишларни олишни, Пайғамбар қайтарган ҳаром ва макруҳ ишлардан тийилишни буюради. Оятдаги баҳс мавзуси шариатни ҳакам қилиб олмаган инсонда иймон йўқлигини уқдиришдир. Зеро, шариат ҳукмлари билан, яъни Пайғамбар с.а.в. олиб келган дин билан боғланиш иймоннинг эгизак ажралмас қисми ва мусулмонларнинг дилларидаги иймоннинг далилидир. Шунинг учун ҳам шариат билан боғланмаган инсон иймонсиз ҳисобланади. Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, Аллоҳ Таоло шариат ҳукмидан бошқа ҳукмларни олганларни айблаб, дейди:


أَلَمْ تَرَ إِلَى الَّذِينَ يَزْعُمُونَ أَنَّهُمْ آمَنُوا بِمَا أُنزِلَ إِلَيْكَ وَمَا أُنزِلَ مِنْ قَبْلِكَ يُرِيدُونَ أَنْ يَتَحَاكَمُوا إِلَى الطَّاغُوتِ وَقَدْ أُمِرُوا أَنْ يَكْفُرُوا بِهِ

– „(Эй Муҳаммад), ўзларини сизга нозил қилинган нарса (Қуръон)га ва сиздан илгари нозил қилинган нарсаларга иймон келтирган деб ҳисоблайдиган

 

34-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122