Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
ғалаба қилажаклар. Аввалу охир барча иш Аллоҳнинг измидадир. Ўша кунда мўминлар Аллоҳ румликларни ғолиб қилгани сабабли шодланурлар. Аллоҳ ўзи хоҳлаган кишини ғолиб қилур. У қудратли ва раҳм-шафқатли зотдир“. [30:1-5 ]
Улар қабила бошлиқлари билан рақобатлашишга киришдилар. Умайя ибн Халаф чириб кетган бир суякни олиб, Пайғамбар с.а.в.нинг олдига келдида: «Эй Муҳаммад, Парвардигоринг мана шу чириб кетган суякни тирилтиради деб ўйлайсанми?», деди. Шунда у киши: «Ҳа Парвардигорим чириб кетганингдан кейин сени ҳам тирилтириб, сўнг дўзаҳга отади», дедилар. Аллоҳ Таоло пайғамбарининг Қурайш катталари билан муросасозлик қилишига рухсат бермади. Аллоҳ Таоло у кишини Валийд ибн Муғийрага итоат этишдан эҳтиётлантириб, ушбу оятни нозил қилди:
فَلاَ تُطِعِ الْمُكَذِّبِينَ -8, وَدُّوا لَوْ تُدْهِنُ فَيُدْهِنُونَ -9,
– „Бас, эй Муҳаммад, сизнинг ҳақ пайғамбарлигингизни ва Қуръонни ёлғон дегувчи кимсаларга итоат этманг! Улар ўзларига сизнинг кўнгилчанлик муросасозлик қилишингизни истарлар, шунда улар ҳам сизга кўнгилчанлик қилурлар. (Лекин сиз уларнинг бу истакларига бўйсунманг“. [68:8,9]
Бунинг устига Валийдни ҳақорат ҳам қилди:
وَلاَ تُطِعْ كُلَّ حَللاَّفٍ مَهِينٍ -10, هَمَّازٍ مَشَّاءٍ بِنَمِيمٍ -11, مَنَّاعٍ لِلْخَيْرِ مُعْتَدٍ أَثِيمٍ -12,
– „Эй Муҳаммад, яна сиз ҳар бир тубан қасамхўр, ғийбатчи-ю, гап ташувчи, яхшиликни ман қилгувчи-бахил, тажовузкор, гуноҳга ботган, қўпол ва булардан ташқари бенасаб кимсага итоат этманг!“ [68:10-12]
Пайғамбарини уларга ишонишдан ёки улар билан ҳамжиҳат бўлишдан қайтариб деди:
وَإِنْ كَادُوا لَيَفْتِنُونَكَ عَنِ الَّذِي أَوْحَيْنَا إِلَيْكَ لِتَفْتَرِي عَلَيْنَا غَيْرَهُ وَإِذًا لاَتَّخَذُوكَ خَلِيلاً -73, وَلَوْلاَ أَنْ ثَبَّتْنَاكَ لَقَدْ كِدْتَ تَرْكَنُ إِلَيْهِمْ شَيْئًا قَلِيلاً -74, إِذًا لاَذَقْنَاكَ ضِعْفَ الْحَيَاةِ وَضِعْفَ الْمَمَاتِ ثُمَّ لاَ تَجِدُ لَكَ عَلَيْنَا نَصِيرًا -75,
– „Эй Муҳаммад, мушриклар сизни Бизга қарши ваҳйдан ўзга нарсаларни тўқиб чиқаришингиз учун - Биз сизга ваҳй қилган оятлардан алдаб-буриб юборишларига оз қолди. У ҳолда яъни уларнинг йўриқларига юрсангиз, сизни дўст қилиб олган бўлур эдилар. Агар Биз сизни ҳақ йўлда собитқадам қилмаганимизда, сиз уларга бир қадар мойил бўлишигизга оз қолди. У ҳолда албатта Биз сизга дунё азобини ҳам, охират азобини ҳам икки ҳисса қилиб тотдирган бўлур эдик, сўнгра ўзингиз учун Бизга қарши бирон мададкор топа олмаган бўлур эдингиз“. [17:73-75]
Бу даврда ҳам мўминларга озор бериш кучайди, мушрикларнинг ғазаблари авж олди. Кимлардир ўлди, айрим мусулмонлар диндан қайтди, Макка жамияти тошга айланди. Пайғамбар с.а.в.ни хотинлар Хадича онамиз, амакилари Абу Толиб вафот этдилар. Пайғамбар с.а.в.да Қурайш олдин
104-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122
|