Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
Уларнинг ташвиқотлари иш бермагач, бугунги кундаги қамаб қўйишга ўхшаш алоқани узиш йўлига ўтдилар. Қурайш қабилалари Пайғамбар с.а.в.нинг тобелари ва ҳомийлари билан алоқани узишга умумий иттифоқ туздилар. Натижада мусулмонлар уч йил давомида зарар кўрдилар. Кейин Пайғамбар с.а.в. саҳобаларни қурайшнинг озоридан қочиб Ҳабашистонга ҳижрат қилишга буюрдилар. Чунки қурайш қабиласи алоқани узиш услуби ҳам муваффақиятсиз чиққандан кейин мусулмонларни азоблашга ўтган эди. Улар Пайғамбар с.а.в.ни худоларини сўкиш ва ақлларини аҳмоққа чиқаришдан тийилишлари учун муросага чақиришганда, уларга ушбу оятларни ўқиб бердилар:
فَلاَ تُطِعِ الْمُكَذِّبِينَ -8, وَدُّوا لَوْ تُدْهِنُ فَيُدْهِنُونَ -9, وَلاَ تُطِعْ كُلَّ حَلاَّفٍ مَهِينٍ -10, هَمَّازٍ مَشَّاءٍ بِنَمِيمٍ -11, مَنَّاعٍ لِلْخَيْرِ مُعْتَدٍ أَثِيمٍ -12, عُتُلٍّ بَعْدَ ذَلِكَ زَنِيمٍ -13, أَنْ كَانَ ذَا مَالٍ وَبَنِينَ -14, إِذَا تُتْلَى عَلَيْهِ آيَاتُنَا قَالَ أَسَاطِيرُ الاَوَّلِينَ -15, سَنَسِمُهُ عَلَى الْخُرْطُومِ -16,
– „Бас, (Эй Муҳаммад, сизнинг ҳақ Пайғамбарлигингизни ва Қуръонни) ёлғон дегувчи одамларга итоат этманг! Улар (ўзларига) сизнинг кўнгилчанлик-муроса қилишингизни истарлар, шунда улар ҳам (сизга) кўнгилчанлик қилурлар. (Лекин сиз уларнинг бу истакларига бўйинсунманг!) (Эй Муҳаммад), яна сиз ҳар бир тубан қасамхўр, ғийбатчи-ю гап ташувчи, яхшиликни ман қилгувчи-бахил, тажовузкор, гуноҳга ботган, қўпол ва булардан ташқари бенасаб-ҳароми кимсага итоат этманг! У мол-мулк ва ўғиллар эгаси бўлгани учун (ўзидан кетиб), қачон унга бизнинг оятларимиз тиловат қилинса: „Бу аввалгиларнинг афсоналарику!“ дер. Яқинда биз уни тумшуғидан тамғалаб қўяжакмиз!“
[68:8-16]
Бунинг устига Пайғамбаримиз Абу Жаҳлни кучли, азиз одам заиф, хор одамни рад қилганидек рад қилдилар:
كَلاَّ لَئِنْ لَمْ يَنْتَهِ لَنَسْفَعَ بِالنَّاصِيَةِ -15, نَاصِيَةٍ كَاذِبَةٍ خَاطِئَةٍ -16, فَلْيَدْعُ نَادِيَه -17, سَنَدْعُ الزَّبَانِيَةَ -18,
– „Йўқ, агар қайтмаса пешонасидаги сочидан маҳкам тутамиз. Ёлғончи хатокор пешонасидан (ва жаҳаннамга отурмиз). Бас, у ўзининг жамоасини (ёрдамга) чақираверсин! Биз эса азоб фаришталарини чақиражакмиз!“ [96:15-18]
Кейин эса Абу Лаҳабни бўлиши муқаррар азобдан қўрқитдилар:
بسـم الله الرحمن الرحيم
تَبَّتْ يَدَا أَبِي لَهَبٍ وَتَبَّ -1, مَا أَغْنَى عَنْهُ مَالُهُ وَمَا كَسَبَ -2, سَيَصْلَى نَارًا ذَاتَ لَهَبٍ -3, وَامْرَأَتُهُ حَمَّالَةَ الْحَطَبِ -4, فِي جِيدِهَا حَبْلٌ مِنْ مَسَدٍ -5,
24-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122
|