Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
– „Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирадиган қавмнинг Аллоҳ ва Унинг Пайғамбари чизган чизиқдан чиққан кимсалар билан - гарчи улар ўзларининг оталари, ёки ўғиллари, ёки оға-инилари, ёки қариндош-уруғлари бўлсаларда - дўстлашаётганларини топмассиз. Ана ўшаларнинг дилига (Аллоҳ) иймонни битиб қўйгандир ва уларни Ўз томонидан бўлган Руҳ Қуръон билан қувватлантиргандир. У зот уларни остидан дарёлар оқиб турадиган, улар мангу қоладиган жаннатларга киритур. Аллоҳ улардан рози бўлди ва улар ҳам (Аллоҳдан - У зот берган ажр-мукофотлардан) рози бўлдилар. Ана ўшалар Аллоҳнинг ҳизбидирлар. Огоҳ бўлингизки, албатта Аллоҳнинг ҳизби (бўлган зотларгина) нажот топгувчидирлар“. [58:22]
Аллоҳ нозил қилганидан бошқа қонунлар билан ҳукм юритган ҳоким, Пайғамбар с.а.в.нинг йўлини тутмайди. Расули карим ўзи олиб келган йўлни тутмаган ҳокимни золим ва ёлғончи деб сифатлаб, уни тасдиқлаш ва унга ёрдам беришдан эҳтиёт бўлишга чақирганлар. Чунки уни тасдиқлаш ва ёрдам беришда зулмнинг тарафини олиш мавжуддир. Ҳадисда келишича Пайғамбар с.а.в. Каъб ибн Ужрага шундай деганлар: «Эй Каъб ибн Ужра, Аллоҳ сенга пасткашларнинг амирлигидан паноҳ берсин». Дедики, пасткашларнинг амирлиги қандай бўлади? Айтдиларки: «Мендан кейин менинг йўлимни тутмаган амирлар бўлади. Уларнинг ёлғонини тасдиқлаган ва зулм қилишига ёрдам берган кимсалар мендан эмаслар ва мен ҳам улардан эмасман ва улар менинг ҳавзимдан сув ичишга кела олмайдилар. Уларнинг ёлғонини тасдиқ қилмаган ва зулм қилишларига ёрдам бермаган одамлар эса мендандирлар ва мен ҳам улардандирман ва улар менинг ҳавзимга келурлар. Эй Каъб ибн Ужра, рўза қалқондир, садақа хатони ўчирадир, намоз эса худога яқинликдир (яна бир ривоятда ҳужжатдир, дедилар). Эй Каъб ибн Ужра, одамлар икки тоифа йўловчидирлар. Ўзини сотиб олиб, озод қилувчилар ва ўзини сотиб ҳалок қилувчилардир». Пайғамбар с.а.в. сифатлашларича бундай ҳоким золим ва каззобдир. Ким ундан ўзини сотиб олса, ўзини дўзахдан озод қилади, ким унга ўзини сотса ўзини ўзи азобга гирифтор қилади. Бундай ҳоким билан дўст бўлиш ножоизгина эмас, унинг қилаётган ишларига қўл қовуштириб индамай туриш ҳам мумкин эмасдир. Зеро, ривоят қилинишича, Аллоҳ Таоло бир пайғамбарга васият қилиб деганки: - Фалон зоҳидга бориб айт, дунёдан юз ўгиришинг билан роҳатни тезлаштирдинг, мен билангина бўлишинг билан азизликни касб қилдинг. Аммо устингдаги менинг ҳаққимни адо этиш учун нима иш қилдинг. Дедики: Мени деб бирор кимса билан дўстлашдингми? Мени деб бирор кимсага душман бўлдингми?
Иккинчидан: Аллоҳнинг Китоби ва Пайғамбарининг суннатидан ўзгача янги бир қонун чиқариб олган ҳоким, ҳаромга рухсат беради, ҳалолдан қайтаради, фарзу вожибларни бажаришдан ман қилади. Ароқ ичишга, судхўрлик қилишга йўл бериб, майхоналар судхўрлик банкларининг
37-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122
|