Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

билан биргаликда одамларни тйин қиладилар. Қўшинда олий ҳарбий таълим ва исломий маърифат мукаммал бўлиши шарт. Токи умумий таълимот тарзида бўлса ҳам Исломини англаган мусулмонлар бўлсинлар. Ҳар бир ҳарбий қароргоҳда олий ҳарбий таълимдан хабардор, чизмалар чизиш ва жангларга йўналтиришга моҳир кишилар етарли бўлсинлар. Хоҳ саноат, хоҳ аскарий бўлсин ҳарбий корхоналар бошқа миллатдаги корхоналардан устун турсун. Саноат ва аскарий қудрат доимий равишда ривожланиб борсин. Молиявий жиҳатдан ҳам юксалиб борсин. Чунки мусулмон уммати жиҳод умматидир. У билан бошқа миллатлар орасида ҳар дамда уруш бўлиб қолиш эҳтимоли йўқ эмас. Шунинг учун ҳам аскарликка тайёрланиш, чиниқиш ўн беш ёшга етган ҳар бир мусулмон кишисига мажбурий. Қўшинга сафарбарлик фарзи кифоядир. Қурол кўтаришга қодир ҳар бир мусулмон эса эҳтиёждаги аскар деб эътибор қилинади.


6. Қозилар. Қозилар уч турлидир. Улардан бири муомалаларда одамлар орасида бўладиган хусуматларни ва уқубатларни ажрим қилади. Муаммоларнинг турларига қараб маҳкамаларнинг даражалари турли хил бўлиши мумкин. Лекин кассация суди (шикоят аризасига мувофиқ юқори суд органи томонидан қуйи суд ҳукмини қайта кўриб чиқиш ёки бекор қилиш тартиби) бўлмайди. Модомики, Ислом шариатига зид келмас экан, қозилик қарори қатъийлиги жиҳатидан фақат бир хил даражада бўлади, Ислом шариатига зид келганда эса ҳукм бекор қилинади.


Иккинчиси эса муҳтасибдир. У жамоа ҳаққига зарар қиладиган ноқонуний ишларни ажрим қилади. Бу ишда даъвогар бўлмайди. Бу иш ҳадлар ва жиноятларга кирмайди. Муҳтасиб қаерда бўлмасин хабардор бўлгани заҳоти қонунбузарликнинг устидан ҳукм чиқариш ҳуқуқига эга. Унинг бу ишига қозилик мажлисининг аралашуви шарт эмас. У ўз буйруқларини ижро этиш учун сипоҳийлардан бир нечтасини қўл остига олади. Унинг ҳукми дарҳол ижро этилади.


Учинчиси шикоятлар бўйича ҳукм юритадиган қози (яъни қози-л-мазолим). Унга давлат салтанатида яшаётган ҳар бир шахс ўз устига тушган зулмдан шикоят қилиб бориши мумкин. Шикоят қилувчи шахс эса ўша давлатнинг раияти бўлиши ҳам, бўлмаслиги ҳам мумкин. Шикоят давлат раиси устидан бўладими, ҳокимлар ёки мансабдорлар устидан бўладими баробардир. Шикоятлар маҳкамаси (қози-л-мазолим) давлатдаги ҳар қандай ҳоким ёки амалдорни, ҳатто давлат раисининг ўзини ҳам ишдан бўшатиш ҳуқуқига эга. Давлат раиси эса уни тарқатиб юбориш ҳуқуқига эга эмас. Чунки у золим ва фосиқ халифага қарши умматнинг қуролидир. Уни тарқатиб юборишга қози-л-қузотнинг ҳам ҳаққи йўқ.
Бу уч турдаги қозиларни давлат раиси ёки қози-л-қузот тайинлайди. Давлат раиси тайинлаган қози-л-қузот қозиларни тайинлаш, уларга одоб бериш ва идорий қонунлар доирасида уларни ишдан бўшатиш ҳуқуқига эга. Аммо у шикоятлар бўйича иш юритадиган қозини (қози-л-мазолимни) бўшатишга ҳақли эмас. Уни фақат шикоятлар маҳкамасигина ишдан бўшатишга ҳақли. Бу маҳкаманинг қозилари мужтаҳид бўлишлари шарт.

 

82-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122