Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
қайтармоқчи бўлган вақтидагина ёрдам беришга рухсат берилади. Мана шу ҳолдаги ёрдам ҳам муқайяддир. Яъни, муҳожир бўлмаган мусулмонларга тажовуз қилаётганлар билан мусулмонлар ўртасида аҳднома бўлмасагина уларга ёрдам берилади. Агар аҳд бор бўлса, ёрдам бериш мумкин эмас. Чунки Аллоҳ Таоло айтадики:
وَإِنِ اسْتَنصَرُوكُمْ فِي الدِّينِ فَعَلَيْكُمُ النَّصْرُ إِلاَّ عَلَى قَوْمٍ بَيْنَكُمْ وَبَيْنَهُمْ مِيثَاقٌ وَاللَّهُ بِمَا تَعْمَلُونَ بَصِيرٌ
– „Агар улар дин йўлида сизлардан ёрдам сўрасалар, ёрдам қилиш зиммангиздадир. Магар уларга, ўрталарингизда (урушмаслик ҳақида) аҳд-паймон бўлган қавмга зарар етказиш билан ёрдам қилмайсизлар. Аллоҳ қилаётган амалларингизни кўргувчидир“. [8:72]
Буларнинг ҳаммасига уларнинг мусулмонларга қарши курашишдан тийилмаётган кофир жамиятга қарши тура оладиган битта қувватга айланмаганликлари сабабдир. Бу оятнинг давомида Аллоҳ Таоло шундай дейди:
وَالَّذِينَ كَفَرُوا بَعْضُهُمْ أَوْلِيَاءُ بَعْضٍ
– „Кофир-динсиз кимсалар бир-бирига дўст-ҳамкордир“. [8:73]
Кофирлар ораларидаги душманчилик, келишмовчиликларга қарамасдан мусулмонларга қарши туришда бир-бирларига ҳамкордирлар. Гарчи улар туйғуларда, фикрларда хилма-хил бўлсаларда, Аллоҳнинг йўлидан тўсишда бир-бирига ёрдам берувчи дўстлардир. Улар кофир жамиятнинг аъзоларидир. Аллоҳга ибодат қилаётган одамларга қарши урушиш учун куч ҳозирлашда бир-бирлари билан мусобақа қиладилар. Шунинг учун ҳам Аллоҳ Таоло айтадики:
إِلاَّ تَفْعَلُوهُ تَكُنْ فِتْنَةٌ فِي الاَرْضِ وَفَسَادٌ كَبِيرٌ
– „Агар (шу ҳукмга амал) қилмасанглар, (яъни, диндорга дўст, динсизга душман бўлмасанглар) ерда фитна ва катта фасод бўлур“. [8:73]
Яъни, мусулмонлар муҳожир ва ансорийлар каби бир-бирлари билан дўст бўлмас, Аллоҳнинг Китоби ва Пайғамбарининг Суннати билан сиёсат юритиб, уларни душман яқинлашолмайдиган енгилмас қувватга айлантирадиган битта ҳоким ва битта тузумга бўйсунувчи ягона жамият ва бирлашган миллатга айланмас эканлар, душманлари уларнинг устидан ҳукмрон бўлиб олғуси, салтанатлари парчаланғуси, мамлакатлари бўлиниб-бўлиниб кетғуси, бирлиги тарқалғуси, тузуми вайрон бўлғусидир. Динларида фитна зоҳир бўлиб, ораларида фасод ёйилиб, ҳурматлари поймол бўлғусидир. Бунинг оқибатида эътиқодлари заифлашғусидир. Мана шу қочиб қутулиб бўлмайдиган ёвузликдан ҳам каттароқ фитнаю фасод бормикан?!
Буларнинг ҳаммаси мусулмон умматининг халқларини қандайдир чегара ва қонун ажратмайдиган бирлашган уммат бўлишлари керак эканлигига далолат бўлади. Бу Уммат мусулмонларнинг моддий ва маънавий ва башарий
48-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122
|