Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
Исломдан аввалги сўнгги дин бўлмиш насроний динидаги одамлардан ҳам) эшитган эмасмиз. Бу фақат бир уйдирмадир холос“. [38:5-7]
Кофирлар пайғамбарга қарши кураша бошлайдилар. Улар дастлаб ташвиқот йўлини тутадиларда - „У шоир, фолбин“ - деб гап тарқатадилар. Шунда Пайғамбар с.а.в. бу оятни тиловат қиладилар:
إِنَّهُ لَقَوْلُ رَسُولٍ كَرِيمٍ -40, وَمَا هُوَ بِقَوْلِ شَاعِرٍ قَلِيلاً مَا تُؤْمِنُونَ -41, وَلاَ بِقَوْلِ كَاهِنٍ قَلِيلاً مَا تَذَكَّرُونَ -42, تَنزِيلٌ مِنْ رَبِّ الْعَالَمِينَ -43,
– „… у (Қуръон) шак-шубҳасиз улуғ пайғамбарнинг (Аллоҳ даргоҳидан келтирган) сўзидир! У бирон шоирнинг сўзи эмасдир! Сизлар (ушбу Қуръон Аллоҳнинг каломи эканлигига) камдан-кам иймон келтирурсизлар! Ва бирон коҳин-фолбиннинг сўзи эмасдир. Сизлар камдан-кам панд-насиҳат олурсизлар! (У) барча оламлар Парвардигори томонидан нозил қилинган (Китобдир)“. [69:40-44]
Улар пайғамбарга араб бўлмаган бир одам аввалгиларнинг хабарларини ўргатаяпти, деб даъво қилдилар. Шунда уларга Аллоҳ Таолонинг мана бу оятини тиловат қиладилар:
وَلَقَدْ نَعْلَمُ أَنَّهُمْ يَقُولُونَ إِنَّمَا يُعَلِّمُهُ بَشَرٌ لِسَانُ الَّذِي يُلْحِدُونَ إِلَيْهِ أَعْجَمِيٌّ وَهَذَا لِسَانٌ عَرَبِيٌّ مُبِينٌ
– „Аниқки, Биз уларнинг „(Қуръонни Муҳаммадга) бирон одам ўргатмоқда“, дейишаётганини билурмиз. (Лекин уларнинг бу даъволари пучдир). Улар ишора қилаётган кишининг тили ажамий (яъни арабий эмас) бу (Қуръон) эса очиқ-равшан арабийдир“. [16:103]
Кейин улар ғаразли ташвиқот ва уйдирмаларни давом эттириб, Қуръон Муҳаммад тарафидан ижод қилинган деб иғво қилдилар. Агар Қуръон Муҳаммад тарафидан бўлса, Муҳаммад ҳам сизларга ўхшаш бир араб ва ўқиш-ёзишни ўрганмаган бир уммий инсон, сизлар эса фасоҳатли сўзлай оладиган билимдонсизлар. Шундай экан, ўзингизнинг ҳақ эканингизни исботлаш учун Қуръонга ўхшаш биргина сурани яратингларчи дея Қуръон уларни мусобақага чақирди:
وَإِنْ كُنتُمْ فِي رَيْبٍ مِمَّا نَزَّلْنَا عَلَى عَبْدِنَا فَأْتُوا بِسُورَةٍ مِنْ مِثْلِهِ وَادْعُوا شُهَدَاءَكُمْ مِنْ دُونِ اللَّهِ إِنْ كُنتُمْ صَادِقِينَ -23, فَإِنْ لَمْ تَفْعَلُوا وَلَنْ تَفْعَلُوا فَاتَّقُوا النَّارَ الَّتِي وَقُودُهَا النَّاسُ وَالْحِجَارَةُ أُعِدَّتْ لِلْكَافِرِينَ -24,
– „Агар Биз бандамизга туширган нарсага (Қуръонга) шубҳангиз бўлса, у ҳолда шунга ўхшаган биргина сура келтиринг ва Аллоҳдан ўзга гувоҳларингизни чақиринг, гар ростгўй бўлсангиз. Энди агар бундай қилмасангиз, ҳаргиз қилолмайсиз ҳам, у ҳолда одамлар ва тошлар ўтин бўладиган кофирлар учун тайёрлаб қўйилган дўзахдан қўрқинг“. [2:23,24]
23-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122
|