Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
билишлари лозим. Банкларга қарасинлар, банк системаси акционерлик жамияти бўлишида исломий ширкат бўлиши томон ўзгардими? Шаръан жоиз бўладиган муассаса бўлиши учун унда шерикликнинг исломий шартлари тўла топиладими? Қарз системаси судхўрлик муомаласидан шаръан жоиз бўладиган муомала томон ўзгардими? Ўзларини шариатга риоя қилаётган қилиб кўрсатаётган ҳокимлар мамлакатларида ажнабий молларнинг кўпайишига ва мусулмонларнинг моллари ажнабий мамлакатларда кўпайишига йўл қўйяптиларми, йўқми? Халқнинг бошқа мамлакатлардан олиб келаётган тижорий молларидан бож олишни тарк қилдиларми ёки Ислом ҳаром қилган бу ишни ҳамон давом эттирмоқдаларми?
Бутун Умматнинг мулки бўлмиш нефтp, тилла, темир, тошкўмир, фасфор ва бошқа конларни умматнинг ўзи кузатиб бормоғи керак. Ҳокимлар бу конларни ажнабий ширкатлар ихтиёрига топшириб қўйганлар. Хўш, ҳокимлар бу конларни Ислом тузуми тақозо қилганидек, мусулмонларнинг фойдасига хизмат қилиши учун кўз қулоқ бўлиб турибдиларми ёки улар ҳамон ўша ширкатларнинг қўлларидами?
Булар озгина мисоллардирки, мусулмонлар уларни кузатиш билан ҳокимларнинг Ислом ҳукмларига амал қилишларида қанчалик содиқ эканликларини билиб оладилар. Ўғриларнинг қўлини кесиш, зинокорга дарра уриш каби юзакиликлар билан алданиб қолмасликлари учун уларни кузатмоқлари лозим.
Олтинчидан: Биз мусулмонлар Исломни татбиқ қилиш соясида бу дунёда қилган жиноятларимизга яраша исломий жазо олсак, Аллоҳнинг марҳамати билан охират азобидан озод бўламиз. Лекин Исломни татбиқ қилмас, исломий жазоларни қўлламас эканмиз, охиратдаги азобдан халос бўлолмаймиз. Пайғамбар с.а.в. айтадиларки: «Аллоҳга ҳеч нарсани ширк яъни шерик қилмасликка, ўғрилик, зино қилмасликка, қўлларинг ва оёқларинг ўртасидан бўҳтон қилмасликка менга байъат қиласизларми? Ким бу ишлардан бирортасини қилса ва унга яраша жазо олса, олган жазоси жиноятига каффоратдир. Ким жазо ололмай қолса унинг иши Аллоҳга ҳавола. Хоҳласа азоблайди, хоҳласа кечиради».
Мусулмонлар учун Аллоҳ нозил қилган нарса билан ҳукм юритмаганлари сабабли охиратдаги азобдан озод бўлмай қолишларидан ҳам каттароқ зиён бўлиши мумкинми? Ахир улардан бирортаси бир жиноятни қилиб қўйса, кейин охират азобидан қўрқиб Пайғамбар с.а.в. олдиларига келиб «Ё Расулаллоҳ, мени покланг»! деган эдику! Моиз исмли саҳобий ва Ғомидия қабиласидан бир аёл шундай қилган эдилар-ку! Пайғамбар с.а.в. Моизни тошбўрон қилишга буюрганларидан кейин: «Аллоҳга қасамки, у албатта жаннат анҳорларида сузажак», - деган эдилар. Ғомидиялик аёл тошбўрон қилинганидан кейин эса: «Бу аёл шундай тавба қилди-ки, унинг тавбасини тақсимласак бутун Мадина аҳлига етарди!» - деган эдилар. Яна бир ривоятда: «Агар макс (жоҳилиятда бозорда йиғиб олинган солиқ) йиғувчи шундай тавба қилганида кечирилар эди», - деган эдилар.
44-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122
|