Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
этишларини фарз қилган. Бу нарса мусулмонларга бир раҳбар шарт эканлигини кўрсатади. Аллоҳ Таоло айтади:
يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا أَطِيعُوا اللَّهَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ وَأُوْلِي الاَمْرِ مِنْكُمْ
– „Эй мўминлар, Аллоҳга итоат қилинглар. Пайғамбарга ва ўзларингдан бўлган иш эгаларига ҳам итоат қилинглар“. [4:59]
Ўзи йўқ одамга итоат қилишга буюрилмайди. Демак, амир (халифа) сайлаш вожиб. Аллоҳ Таолонинг иш эгаларига итоат қилишга буюриши амир (халифа) сайлашга ҳам буюрганлигини кўрсатади. Демак, уни сайламаслик шаръий ҳукмни бажармасликдир, яъни ҳаромдир.
2. Суннати набавийя.
Нофеъдан ривоят қилинадики, Умар ибн Хаттоб унга шундай деган эди: Пайғамбар с.а.в.нинг шундай деганларини эшитгандим: «Кимки Аллоҳга итоат этишдан бош тортса, қиёмат кунида Аллоҳ Таолога ҳеч қандай ҳужжатсиз рўпара бўлади. Кимки бўйнида бир байъатсиз ўлса, динсизлик ўлими билан ўлган бўлади». Ҳар бир мусулмоннинг бўйнида байъат бўлишининг шартлиги халифа бўлиши шартлигини кўрсатади. Бу ерда байъат амалда бўлиши шарт эмас. Чунки Пайғамбар с.а.в. байъат қилмасликни эмас, мусулмоннинг бўйнида баъат бўлмаслигини қораладилар.
Абу Солиҳнинг Абу Ҳурайрадан ривоят қилишича Пайғамбар с.а.в. шундай деган эканлар: «Мендан кейин волий (амир)ларнинг яхшиси яхшилиги билан, ёмони ёмонлиги билан сизларга амирлик қилади. Шариатга тўғри келадиган ҳар бир ишда уларга қулоқ солинглар ва итоат этинглар. Агар яхшилик қилсалар сизларнинг фойдангиз, ёмонлик қилсалар ҳам сизларнинг фойданглар. Зиён уларнинг ўзларига».
Имоми Муслим Аъраждан, Аъраж Абу Ҳурайрадан ривоят қилишича Пайғамбар с.а.в. шундай деган эканлар: «Имом (бошлиқ) бир қалқондир, унинг ортида жанг қилинади ва у билан сақланилади».
Булар халифа, имом ёки амир мавжуд бўлишининг фойдалари ва усул қоидалари хусусидаги хабарлардир. Бу хабарлар мақтов маъносида бўлса, уни бажариш талаб қилинган бўлади. Агар талаб қилинган ишдан шаръий ҳукмни бажариш келиб чиқса, у ҳолда талаб қатъий талаб, яъни фарз бўлади. Модомики, ҳозир халифалик давлати йўқ бўлиб кетганидан буён шаръий ҳукмлар бажарилмаётган экан, уларни қайтадан татбиқ қилиш учун халифалик давлатини қайта тиклаш зарур. Бу иш шаръий ҳукмнинг фарзлиги каби тўла фарздир.
Имом Муслим Абу Ҳозимдан ривоят қилади: Абу Ҳурайра билан беш йил бирга бўлдим. Ундан Пайғамбар с.а.в.нинг ушбу ҳадисларини эшитдим: «Бани Исроилга пайғамбар амирлик қилар эди. Қачон бир пайғамбар вафот этса, ортидан яна бир пайғамбар келарди. Мендан кейин эса пайғамбар бўлмайди. Халифалар бўладилар, кейин улар кўпаядилар». Дедиларки, - Бизга нимани буюрасиз? Айтдилар: «Биринчи халифага қилган
30-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122
|