Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

бўлсалар, уларнинг изларидан бориб сиёсий йўл билан Исломга даъват этаётган гуруҳ ёки жамоанинг ҳам мавжуд тузумлар тарафидан ана шундай озору азобларга дуч келмоғи муқаррар. Бундан бошқа гуруҳ ёки жамоалар эса, модомики йўлларини ўзгартирмас эканлар, яҳудий ва насроний гуруҳлари ва Варақа ибн Навфал кабилар мушрикларнинг озорларига дуч келмаганидек, ҳеч қандай азоб-уқубатга йўлиқмасдан ўз йўлларида хотиржам, тинч борадилар. Негаки, мушриклар ва ҳозирги тузумлар ўзларига қайси тарафдан хатар келаётганини ўзлари яхшироқ биладилар.


Фикрий ва сиёсий кураш билан даъват ишини олиб бораётган, бузуқ воқени янги фикрлар, миқёслар, қаноатлар билан ўзгартиришга ҳаракат қилаётган сиёсий гуруҳ қаттиқ тўқнашувга, сиқувга ҳамда унга қизиқувчиларни чалғитиш, атрофидаги тобеларини тарқатиб юборишга қаратилган ташвиқотларига дуч келиши муқаррар. Бу бир ҳақиқатки, унга мутакаббир одамгина шубҳа билдириши мумкин, зеро:


Биринчидан, бирор бир юксалишни хоҳловчи тубан ё қолоқ уммат йўқки, уни юксалтиришга ҳаракат қилаётган гуруҳ мавжуд тубан ё қолоқ ҳокимият билан тўқнашувга дуч келмаган бўлсин.


Иккинчидан, бутун бир қолоқ умматнинг бирваракайига юксалгани тарихда бўлмаган. Балки доим умматни юксалтиришга ҳаракат қилганлар оз сонли кишилар бўлган.
Учинчидан, тубан ё қолоқ миллатда юксалиш фикрини олға сурганлар доим телбага ёки хомҳаёлга чиқарилганлар. Чунки уларнинг фикрлари тубан, қолоқ жамиятга бегона бўлган.


Тўртинчидан, тубан, қолоқ жамиятларда юксалишга ҳаракат қилган бундай гуруҳларнинг биронтаси ҳам ғалаба қилмай қолмаган.
Бу бир тарихий ҳақиқатларки, сиёсий гуруҳларга нур юбориб йўл излаётганлар учун уларнинг моҳиятини очиб беради. Бу билан йўл изловчилар қайси йўлни тутишни ва қайси гуруҳга бориб қўшилишни билиб олиш имкониятига эга бўладилар.

 

28-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122