Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
وَلْتَكُنْ مِنْكُمْ أُمَّةٌ يَدْعُونَ إِلَى الْخَيْرِ وَيَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَيَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنْكَرِ وَأُوْلَئِكَ هُمُ الْمُفْلِحُونَ
– „Ораларингизда яхшилик (Ислом)га даъват қиладиган, маъруф-эзгуликка буюрадиган ва мункар-ношаръий ишлардан қайтарадиган бир гуруҳ бўлсин. Ана ўшалар зафар топгувчилардир“. [3:104]
Бундай ҳизбни барпо қилиш шарт, чунки у умматни етаклайдиган амалий воситадир. Бу етаклов давлатнинг Исломга даъват этиши, уни татбиқ қилиши ва татбиқ қилишда давоматли бўлиши каби вазифаларни мукаммал тарзда адо этишнинг кафолатидир. У сунъий татбиқдан қайтаришнинг амалий воситаси ҳамдир.
Бу икки восита Исломни татбиқ этиш ва бу ишни давоматли қилишнинг кафолати бўлиши билан бирга ичкаридаги ҳар қандай инқилобнинг олдини олиш воситаси ҳамдир. Бир жамоанинг ҳокимият тепасига келиб олиб, мавжуд ҳокимни олиб ташлаши инқилоб дейилмайди. Балки вазиятларни ўзгартиришга қаратилган таҳририй ҳаракатларгина инқилобдир.
Аслида инқилобдан мақсад бир тузумнинг ўрнига бошқа бир тузумни алмаштиришдир. Яъни бир тузумга асосланган давлатни ўзгартириш билан ўша тузумни ундан бошқа тузумга алмаштиришдир. Мабда асосига қурилган ҳизб уммат орасида мавжуд бўлиб, уни Исломга асосланган, ўз ҳаётини унга бағишлаган ҳолда етаклаб юрса ва уммат ҳам фақат Ислом туфайли унга эргашса, ҳар қандай қувват қанчалар кучли бўлмасин умматнинг ўз мабдаига бўлган ишончини йўқ қила олмайди.
Шундай қилиб, мабдага асосланган ҳизбнинг мавжуд бўлиши инқилобни олдини олишнинг, шу билан бирга Исломни татбиқ этиш ва уни оламга ёйишнинг давомли бўлиши кафолатидир. Лекин мусулмонлар онгсизликлари туфайли ҳизбларга бирлашмаётирлар. Мияларида қотиб қолган - Ислом ҳизбларнинг мавжуд бўлишига рухсат бермайди, - деган тушунча ҳамда ўтган эллик йил мобайнида ҳизбларнинг мусулмонларга бирон фойда келтирмагани, уларнинг орасида фикрий тўқнашувлар, ихтилофлар юзага келганлиги сабабли уларнинг номини ёмон кўраётирлар.
Шунинг учун ҳам Ислом исломий эътиқодга асосланган ҳизбларнинг мавжуд бўлишидан ман қилмаганини, у фақат миллатчилик, ватанпарварлик ҳизблари ҳамда Аллоҳнинг борлигини инкор қилувчи ғайриисломий асосдаги коммунистик ҳизблардан қайтарганини баён қилмоқ лозим. Ислом эътиқодига асосланган ҳизбларга Ислом рухсат берган. Рухсат бергангина эмас ҳеч бўлмаганда улардан биттаси умматнинг орасида бўлишини фарз қилган, Аллоҳ Таоло айтади:
وَلْتَكُنْ مِنْكُمْ أُمَّةٌ يَدْعُونَ إِلَى الْخَيْرِ وَيَأْمُرُونَ بِالْمَعْرُوفِ وَيَنْهَوْنَ عَنِ الْمُنْكَرِ وَأُوْلَئِكَ هُمُ الْمُفْلِحُونَ
91-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122
|