Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
– „Ўшанда (Иброҳим алайҳиссалом) отаси ва қавмига: „Сизлар доимо чўқинадиган - ибодат қиладиган бу ҳайкаллар нимадир (яъни нега жонсиз ҳайкалларга сиғиняпсизлар)?!“ - деганида, улар айтдилар: „Бизлар ота-боболаримизни ҳам уларга сиғинган - ибодат қилган ҳолда топганмиз“. У деди: „Дарҳақиқат сизлар ҳам ота-боболарингиз ҳам очиқ залолатда экансизлар“. Улар айтдилар: „Келтирган-айтган бу сўзларинг ростми ёки сен ҳазл қилувчиларданмисан?“ У деди: Йўқ! Сизларнинг Парврадигорингиз (мана бу ҳеч фойда ҳам, зиён ҳам етказа олмайдиган бутлар эмас, балки) осмонлар ва Ернинг парвардигоридирки, У зот уларни ўзи яратгандир. Мен бунга гувоҳлик берувчилардандирман“. [21:52-56]
Кейин яна тиловат қилардилар:
قَالَ أَفَتَعْبُدُونَ مِنْ دُونِ اللَّهِ مَا لاَ يَنفَعُكُمْ شَيْئًا وَلاَ يَضُرُّكُمْ -66, أُفٍّ لَكُمْ وَلِمَا تَعْبُدُونَ مِنْ دُونِ اللَّهِ أَفَلاَ تَعْقِلُونَ -67,
– „(Иброҳим) айтди: „Ахир Аллоҳни қўйиб, сизларга бирон фойда ҳам, зиён ҳам етказа олмайдиган нарсаларга сиғинасизларми?! Сизларга ҳам, Аллоҳни қўйиб сиғинаётган бутларингизга ҳам суф-е! Ахир ақл юргизмайсизларми?!“ [21:66,67]
Кейин уларнинг бутларга ибодат қилишда маҳкам туриб олганлари учун қаттиқ азоб кутаётганлигидан огоҳлантириб мана бу оятни тиловат қилдилар:
إِنَّكُمْ وَمَا تَعْبُدُونَ مِنْ دُونِ اللَّهِ حَصَبُ جَهَنَّمَ أَنْتُمْ لَهَا وَارِدُونَ -98, لَوْ كَانَ هَؤُ لاَ ءِ آلِهَةً مَا وَرَدُوهَا وَكُلٌّ فِيهَا خَالِدُونَ -99,
– „(Эй мушриклар), сизлар ҳам, Аллоҳни қўйиб сиғинаётган бутларингиз ҳам жаҳаннам ўтинларидир. Сизлар у жаҳаннамга тушгувчидирсизлар. Агар сизлар сиғинадиган бутларингиз худолар бўлганида жаҳаннамга тушмаган бўлур эдилар. Бу бутлар ва уларга сиғинадиганларнинг барчалари у жойда (қолгувчидирлар) абадий қолгувчидирлар“. [21:98,99]
Пайғамбар с.а.в. мушрикларнинг эътиқодигагина ҳужум қилиб қолмай, уларнинг қабилавий тузумлари ва эски урф-одатларига ҳам қарши курашдилар. Улар бу урф-одатларига таяниб судхўрликни ҳалол қиладиган, зино учун жорияларни ижарага олишни рухсат этадиган, қимор ўйнаш ҳамда фолбинлар ва сеҳргарлар билан маслаҳатлашишга йўл берадиган ҳаёт тузумларини барпо қилдилар. Уларга қуйидаги оятларни ўқиб берардилар:
وَمَا آتَيْتُمْ مِنْ رِبًا لِيَرْبُوَا فِي أَمْوَالِ النَّاسِ فَلاَ يَرْبُوا عِنْدَ اللَّهِ
21-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122
|