Албатта ҳукм Аллоҳникидур |
 |
Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт |
|
Пайғамбар с.а.в. тинимсиз йўл юриб, ҳижрат ҳовлисига етиб келдилар. Ансорийлар уларни кутиб олиб у кишига ридоларини тўшашдан аввал қалбларини тўшадилар. Пайғамбар с.а.в. муҳаббатни зиёдалаштириш ва иймонни кучайтириш мақсадида муҳожирлар билан ансорларни бир-бирига ака-ука тутинтирдилар. Шундай қилиб улар Аллоҳнинг ҳизбига айландилар. Аллоҳ улар ҳақида шундай дейди:
لاَ تَجِدُ قَوْمًا يُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الآخِرِ يُوَادُّونَ مَنْ حَادَّ اللَّهَ وَرَسُولَهُ وَلَوْ كَانُوا آبَاءَهُمْ أَوْ أَبْنَاءَهُمْ أَوْ إِخْوَانَهُمْ أَوْ عَشِيرَتَهُمْ أُوْلَئِكَ كَتَبَ فِي قُلُوبِهِمْ الإِيمَانَ وَأَيَّدَهُمْ بِرُوحٍ مِنْهُ وَيُدْخِلُهُمْ جَنَّاتٍ تَجْرِي مِنْ تَحْتِهَا الاَنْهَارُ خَالِدِينَ فِيهَا رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمْ وَرَضُوا عَنْهُ أُوْلَئِكَ حِزْبُ اللَّهِ أَلاَ إِنَّ حِزْبَ اللَّهِ هُمُ الْمُفْلِحُونَ
– „Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирадиган қавмнинг Аллоҳга ва Пайғамбарига қарши чиқаётган кимсалар билан - гарчи улар ўзларининг оталари, ёки ўғиллари, ёки оға-инилари ёки қариндош-уруғлари бўлсаларда - дўстлашаётганларини топмассиз. Ана ўшаларнинг дилига Аллоҳ иймонни битиб қўйгандир ва уларни Ўз томонидан бўлган Руҳ - Қуръон билан қувватлантиргандир. У зот уларни остидан дарёлар оқиб турадиган, улар мангу қоладиган жаннатларга киритур. Аллоҳ улардан рози бўлди ва улар ҳам Аллоҳдан - берган ажру мукофотларидан рози бўлдилар. Ана ўшалар Аллоҳнинг ҳизбидирлар. Огоҳ бўлингизким, албатта Аллоҳнинг ҳизби бўлган зотларгина нажот топгувчидирлар“. [58:22]
Пайғамбар с.а.в. ўзларига бир масжид қурдилар, у масжид янги барпо бўлган давлатнинг қароргоҳи бўлди. Ундан жиҳодга сафарбар этдилар. Пайғамбарнинг элчилари подшоҳлар, ҳукмдорларга Исломни етказишлари учун юборилар эди. Унда йиғилишлар ўтказилар, намоз ўқилар, вакиллар қабул қилинар эди. Асирлар ҳам бу ерга олиб келинар эди. Шундай қилиб муносабатга киришиш даври тугаб мусулмонлар ҳокимиятни эгалладилар ва ўз ҳокимиятларига Мадинани марказ қилиб олдилар. Мусулмонлар бошқалар орасидаги алоқаларни қандай тартибга солишни баён қилувчи ҳукм оятлари нозил бўла бошлади. Бугун бу иш давлатлараро алоқалар дейилади. Давлатнинг шакли, жамиятнинг шакли белгиланди. Бутун умматнинг устидаги масъулиятлар баён қилинди. Улар Ислом умматининг Ислом ҳукумларини ижро этиш, Ислом даъватини барча халқ ва миллатларга ёйиш, Аллоҳ йўлида жиҳод қилиш, Аллоҳнинг Китоби ва Пайғамбарининг суннати билан ҳукуматни бошқарадиган бир ҳукумдор сайлаш, амру маъруф ва наҳй мункар олдидаги масъулиятлардир. Бу масъулиятлар оятлар нозил бўлганидан кейин яққол кўринди. Мусулмонлар Аллоҳнинг ваъдасига эришиш учун уларни ҳормай-толмай бажара бошладилар.
106-бет
Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122
|