Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

кунидир. Сизларга саломатлик бўлсин. Хуш келибсизлар. Жаннатга киринглар, абадий яшайсизлар», - дейилади. Аллоҳ Таоло уларни шундай яхши кўрадики, ҳатто пайғамбарлар ва фаришталар ҳам уларга ҳавас қилади». Саҳобалар: «Ё Расулаллоҳ, улар кимлар», - деб сўрадилар. Айтдиларки: «Улар биздан ҳам, сизлардан ҳам эмаслар. Сизлар саҳобаларимдирсизлар, улар ҳабибларимдирлар. Улар сизлардан кейин келадирлар. Одамлар бекор ташлаб қўйган Қуръонни ва ишдан чиқарган Суннатни топадилар. Кейин эса Китобу Суннатга бор вужудлари билан талпиниб келиб, уларни тирилтирарлар, ўзлари ўқийдилар ва одамларга ўргатадилар. Бу йўлда сиздан ҳам қаттиқроқ ва машаққатлироқ азобга дуч келурлар. Улардан бирининг иймони сизлардан қирқтангизнинг иймони билан баробардир. Улардаги битта шаҳид сизлардаги қирқта шаҳид билан баробардир. Сизларнинг ҳақ йўлда ёрдамчиларингиз бор, уларнинг эса ёрдамчилари бўлмайди. Золимлар уларни ҳар томондан қуршаб оладилар. Улар Байтул-Мақдиснинг бағрида бўладилар. Мана шу пайтда уларга Аллоҳнинг ёрдами-ғалабаси келади ва уларнинг қўли билан Ислом азиз бўлади». Кейин: «Ё Аллоҳ, уларга ёрдам бергин, ҳавзи Кавсарда уларни менга ҳамроҳ қилгин», - деб дуо қилдилар.


Эй мўминлар, тунлари узайиб кетган, оғир аҳволга қолган бу даврни тугатиш ва Пайғамбар с.а.в. сифатлаганларидек пайғамбарлик йўлига асосланган, одамлар орасида Пайғамбар суннати билан иш юритадиган, ундан осмон аҳли ҳам, ер аҳли ҳам рози бўладиган халифалик давлатини барпо қилиш билан янги тонгни оттириш учун ҳаракат қилишга шошилинг! Аллоҳ Таолони ушбу оятини эсланг:


يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا أَطِيعُوا اللَّهَ وَرَسُولَهُ وَلاَ تَوَلَّوْا عَنْهُ وَأَنْتُمْ تَسْمَعُونَ -20,
وَلاَ تَكُونُوا كَالَّذِينَ قَالُوا سَمِعْنَا وَهُمْ لاَ يَسْمَعُونَ -21, إِنَّ شَرَّ الدَّوَابِّ عِنْدَ اللَّهِ الصُّمُّ الْبُكْمُ الَّذِينَ لاَ يَعْقِلُونَ -22, وَلَوْ عَلِمَ اللَّهُ فِيهِمْ خَيْرًا لاَسْمَعَهُمْ وَلَوْ أَسْمَعَهُمْ لَتَوَلَّوا وَهُمْ مُعْرِضُونَ -23, يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اسْتَجِيبُوا لِلَّهِ وَلِلرَّسُولِ إِذَا دَعَاكُمْ لِمَا يُحْيِيكُمْ وَاعْلَمُوا أَنَّ اللَّهَ يَحُولُ بَيْنَ الْمَرْءِ وَقَلْبِهِ وَأَنَّهُ إِلَيْهِ تُحْشَرُونَ -24, وَاتَّقُوا فِتْنَةً لاَ تُصِيبَنَّ الَّذِينَ ظَلَمُوا مِنْكُمْ خَاصَّةً وَاعْلَمُوا أَنَّ اللَّهَ شَدِيدُ الْعِقَابِ -25,

– „Эй мўминлар, Аллоҳга ва унинг Пайғамбарига итоат қилингиз! Ва Қуръонни эшитиб туриб ундан юз ўгириб кетмангиз! Ва ўзлари эшитмаган (яъни, англаб, иймон келтирмаган) ҳолларида, „эшитдик“ деган кишилар каби бўлмангиз. Албатта кар ва соқов бўлиб олган ақлсиз кишилар Аллоҳнинг наздида энг ёмон ҳайвонлардир. Агарда Аллоҳ уларда бирон яхшиликни билганида эди, албатта уларнинг қулоқларини очиб қўйган бўлар эди ва агар Аллоҳ уларнинг қулоқларини очиб қўйганида ҳам улар юз ўгирган ҳолларида кетган бўлур эдилар. Эй мўминлар, Аллоҳ ва унинг Пайғамбари сизларни

 

121-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122